Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

УЧ БУЮК САЛТАНАТ ПОЙТАХТИ

  •  

    Туркияни орзулар ушалувчи маскан деб аташади. Чиндан ҳам бу ерда, мармардек тиниқ денгиз, юқори сифатли пляжлар, виқорли то
    ғлар, чўнтакбоп меҳмонхоналар, юксак маданият ва гўзаллик Сизни ўзига мафтун этади.

Моваруннаҳр ва Хуросонда яшовчи ўғуз туркларининг Қай (қайиғ) уруғига мансуб қавм Эртуғрул бошчилигида XIII асрнинг 20 йиллари - мўғуллар истилоси даврида кичик Осиёга бориб, Савжуқийларнинг Қўния султонлиги ҳудудида мустақил беклик ташкил қилишган. Эртуғрул беклик бошқарувини 1281 йилда ўғли Усмонғозийга топширган. 1299 йилда ўзини мустақил давлат деб эълон қилган. Кейинчалик бу давлат Усмонли турк султонлиги номи билан дунёга танилиб, ўрта асрларда жаҳондаги энг қудратли давлатга айланган. Унинг отаси чиқиб келган юртни, бизнинг Ўзбекистонни турклар эҳтиром билан Ота юрт дейдилар.

Истанбулни Қора денгиз ва Мармар денгиз ўраб туради. Улкан шаҳар теварак атрофи сув билан қопланган. Шаҳар бетакрор иқлимга эга. Бу ажиб масканда бир кунда тўрт фаслни кўриш мумкин.

Истанбул дунёда иморатлари энг зич жойлашган шаҳарлардан бири. Меъморий обидалар, замонавий иншоотлар, кўркам бинолар билан уйғунлашиб кетган.

Истанбул, Рим, Византия ва Усмонийлар империяси каби уч буюк салтанат пойтахти бўлган. Шаҳардаги Византия осори атиқалари, Усмонийларнинг ажиб обидалари кишини ҳайратга солади.

Шаҳарда Усмонийлар империяси меъморчилиги дурдоналаридан бири Султон Аҳмад масжиди (Мовий жомеъ) қад ростлаган. Аё София зиёратгоҳидан одамларнинг қадами узилмайди. Султон Сулаймон буйруғи билан қурилган Сулаймония масжидида "Муҳташам 100 йил" сериали орқали томошабинлар севиб қолган Султон Сулаймон ва Хуррам Султоннинг қабри бор.

Тўп қопи сарой-музейи Истанбулнинг гавҳари. XIX асрга қадар Тўп қопи Усмоний ҳукмдорларининг қароргоҳи бўлган. Босфор бўғози шаҳарни иккига Осиё ва Европа қисмига ажратган. Шу боис бўлса керак, бу ерда Осиё жилоларини ҳам, Европа жозибасини ҳам яққол ҳис этасиз. Масжидлардан янграган оҳанглардан қалбингизга нур инса, замонавий оҳанглар қулоғингизни қоматга келтиради. Тор кўчаларда чимматга ўралган ожизалар билан ёнма-ён ярим яланғоч, сигарет тутатиб кетаётган аёллар сизни лол қолдиради.

Истанбулда сайёҳларни ўзига энг кўп жалб этадиган жой Қапали Чарший ("Гранд базар") бўлса ажабмас. Бу ерда йўқ нарсанинг ўзи йуқ. Асосан тилла буюмлар кўп. Турк заргарларининг ишлари жуда гўзал ва бетакрор. Тилла буюмларнинг нархи эса камбағалбоп.

Мен бир сайёҳ сифатида Туркиянинг гўзал шаҳри Истанбулда бўлдим. Умумҳуш ҳавоси, меҳмондўст халқи, тарихий обидалари ва гўзал денгиз шайдоси бўлдим. Доно халқимизнинг бир ажойиб нақли бор. "Юрган дарё, ўтирган бўйра". Ҳа, ҳақиқатдан ҳам сайёҳат кишига хушкайфият берар экан.

Меҳринисо Каримова,

Ўзбекистон Ёзувчилар

уюшмаси аъзоси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter