Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ҲАЁТНИ ЎРГАТУВЧИ МУРАББИЙ

 

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустаҳкам тизими яратилди.

 

 

Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, бугунги кунда замонавий электрон кутубхоналар тизимлари фаолият кўрсатмоқда. 2017 йил 12 январда "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши эълон қилингач, бу жараён ижобий тус олди.

Мутолаа-асабни тинчлантиради, мия фаолиятини яхшилайди. Китоб ўқийдиган одамлар ҳаётда фаол бўлишади. Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини намоён этиш, уларнинг фанга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилган Ахборот-ресурс маркази ишини такомиллаштириш ҳам ана шу эзгу мақсад учун хизмат қилади.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи кутубхонаси ҳам кундан-кунга бадиий ва илмий адабиётлар билан бойиб бораётганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Жорий йилда ўтказилган "Китобхондан бир китоб" марафонида ўқитувчи ва ўқувчиларимиз томонидан АРМга 1286 та бадиий адабиётлар тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан айнан лицей кутубхона фонди учун 20 миллион сўм ажратилиб, бадиий ҳамда Ички ишлар органлари соҳасига оид 1142 та китоблар харид қилинди.

Ўқувчилар ўртасида бадиий асарларга оид давра суҳбатларини ташкиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Нега деганда, бундай кечалар ёшларни ахборот-ресурс марказига жалб этиш билан биргаликда ижодкор ўқувчиларни кашф этиш учун қулай замин яратади. "Китоб бунёдкорликка чорлайди" мавзуида ўтказилган навбатдаги мулоқотда ёшлар тарбиясида китоб мутолаасининг аҳамиятли катта эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Манзура ИБРАГИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Жиззах академик лицейининг

АРМ раҳбари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter