Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ИБОМИ Ё КИБР?

 

Баъзанкўчада кетаётганимда мен тенги ёшгина қизларнинг ҳижоб ўраб олганига кўзим тушади. Уларни ҳар гал кўрганимда хаёлимда "Ҳижоб ўзи нима, у қандай мақсадда ўралади, шартлари ва қоидалари борми?” деган саволлар уйғонди. Жавоб топганимда эса ҳозирги тенгдош дугоналаримнинг тутаётган йўллари нотўғри эканилигини тушуниб етдим.

 

Барчамиз ҳижобни ибо-ҳаё белгиси деб биламиз. Аммо ҳозирги кунда ҳижоб ўраган қизларга назар ташлайдиган бўлсак, кийимлари жуда тор, юзлари пардоз қилинган, ёнидан ўтсангиз, атир ҳиди анқиб туради. Уларнинг аксарият қисмини эса айнан ёш қизлар ташкил этади. Қизларнинг тор кийимларини кўрган ҳар бир кишининг хаёлида "Ўзини кўз-кўз қиляпти” деган ўй айланади. Тенгдош дугоналаримнинг ўраган ҳижобларини ибо-ҳаёлик белгиси деб ҳам бўлмайди. Нега бундай ҳолат ёш қизларимиз орасида кўп учрамоқда? Бу ҳақида Оққўрғон маҳалласи Набижон Жоме масжиди имом хатиби Улуғбек Раимжонов шундай дейди:

- Ёшгина қизларимизнинг бундай кийинишларига, биринчи навбатда, уларнинг илмсизлиги, маҳалла кайвонилари фикри билан қизиқиб кўрмагани сабаб. Аслида ҳижоб қайсидир миллат аёлларининг миллий кийими ҳисобланади.

Ҳар қандай урф-одат, удум инсонларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш мақсадида вужудга келади, шу жумладан, ҳижоб ҳам. Ҳижобнинг келиб чиқиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, у Арабистонда пайдо бўлиб, араб аёлларининг миллий кийими ҳисобланади. Арабистонда ҳаво ҳарорати юқорилиги, тез-тез қум бўронлари кўтарилиши сабаб араб аёллари иссиқдан ва қум тўфонидан сақланиш учун ҳам танани тўлиқ ёпиб турадиган ҳижоб, чодра каби либосларни кийишган (Аммо ҳозир кўпгина араб давлатларида ҳам аёллар ҳижоб ўрашмайди, чодрада юришмайди). Юртимизнинг ҳавоси мўътадил, қум бўронлари ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Хўш, унда нега аёлларимиз ўзга миллат кийимини ўзлаштириб, уни диний кийим сифатида кийиб юришибди.

Кейинги пайтда кўча-кўйда ҳижоб ўраб юрган аёлларни тез-тез учратамиз, бироқ нега бошига дўппи, эгнига атлас кўйлак кийган қизларни фақат тадбирлардагина кўрамиз? Нега қизлармиз миллий қадриятларимиздан юз ўгириб, бошқа миллат кийимини бошига кўтариб, ғурурланиб юришибди? Ахир бу кибрдан бошқа нарса эмас-ку!

Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин”, "Лайли ва Мажнун” достонларини, Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар” романини олайлик. Унда ҳижоб ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган, Нодирабегим, Увайсий, Зулфия... қайсилари ҳижоб ўрашган? Тарихнинг ўзи кўрсатиб турибди ҳижоб ўзбек аёлларига бутунлай бегона либос. Бошида дўппи, сочи жамалак қилиб ўрилган иболи ўзбек қизининг ҳижоб ўраган араб аёлидан ҳеч кам жойи йўқ, деб ўйлайман.

Дин пешволари Аллоҳ учун энг муҳими бу қалб тозалиги эканлигини мудом уқдиришади. Ахир ҳамма жой ёпиқ турсаю қалб пок бўлмаса, ҳижоб ўрашда қандай маъно бор? Нақшбандий айтганидек, "Қалбимиз Аллоҳда, қўлимиз меҳнатда бўлсин”.

Дарҳақиқат, шиддат билан ривожланаётган замон билан ҳамнафас бўлиб юриш учун эса фан ва замонавий техникани чуқур ўзлаштириш зарур. Шу билан бирга миллий ўзлигимизни, қадриятларимизни асраб авайласак, яшашда, атрофдагилар билан мулоқотда, кийинишда уларга амал қилсак, қалб поклигини сақласак, буюк аждодларнинг ворисларимиз дейишга ҳаққимиз бўлади.

Хонзодабегим РАХМАТОВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter