Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

БУГУННИНГ ТАЛАБИ ҚИЙҚИРИҚ МОДАЛАР...МИ?

  •  

    Либоснинг вазифаси жисмни ёпишдир. Бироқ бугун кийимларнинг торлигию, калталигидан ҳайрон қолади киши, гўё мато етмай қолгандек. Иссиқ кунлар-ку майли, бироқ қиш фаслидаги совуққа мос бўлмаган кийимларнинг ҳажмидан саломатликка зарар етмасмикан? Халқимизнинг "Ёзда ёпинчиҚингни ташлама, қишда ўзинг биласан" деган нақлини бугун мазкур либосларга нисбатан ишлатишга ҳам ўйланасан. Боиси, либос ёзда танани иссиқдан асраса, қишда қаҳратон совуқдан ҳимоя қилади.

Хўш, либос ўзи нима? Кўпчилик бу саволга "Одам танасини ташқи таъсирлар - иссиқ, совуқдан сақловчи нарса" дея жавоб беради. Аслида ҳам шундай. Бироқ бошқа тарафдан либоснинг инсон характери, маданият, маънавий савиясини, эстетик дидини очиб берувчи хусусияти борлигини унутиб қўямиз.

Шу ўринда айтиш лозимки, либос инсоннинг кайфияти ва руҳий ҳолатига ҳам таъсир этади. Калта ва тор кийим эгасини ҳижолатга қолдирибгина қолмай, унинг ҳаракатланишини қийинлаштиради, ноқулайлик туғдиради. Олий ўқув юртида ўқиб юрган қизлардан бири чеварга янги юбка тикдирди. Юбканинг торлигини кўриб ҳаёлимизда туғилган саволдан ҳам кулгумиз қистади, ҳам ажабланди: "уни қандай кийиб олар экан-а?” Орадан 2-3 кун ўтгач, кечки пайт қиз бизни уйига таклиф қилди. Нимадир бўлганини сездик. Хонага киргач, не кўз билан кўрайликки, янги юбканинг чокларидан асар ҳам қолмаган. Буниси ҳам майли-куя, қиз ариққа ҳам йиқилган. Шу-шу танишимизнинг тор кийимдан ҳафсаласи пир бўлиб, ўзига қулай кийим кийишга одатланди.

Ислом динида ҳам кийиниш одобига алоҳида аҳамият қаратилган. Ўикоя қилишларича, Умар розияллоҳу анҳунинг олдига бир аёл келиб, эридан шикоят қилибди:

"Мен эримдан талоғимни сўраяпман, эримдан ажралмоқчиман, у билан яшашни истамайман" деди. Умар розияллоҳу анҳу эрни чақиртириб, уни ҳаммомга олиб боришни ва яхши кийимларни кийдиришни буюрди. Соч-соқолига зийнат берилган эр келгач, Умар розияллоҳу анҳу "Эй, саҳобий, аёлинг ҳузуримга сендан шикоят қилиб келган, унинг жавобини беришга розимисан?" деганида аёл таажжуб билан Умар розияллоҳу анҳудан эркакнинг кимлигини сўради. Ўзининг эри эканлигини билгач, ниятидан қайтиб, эр-хотин уйига равона бўлди. Бундан кўринадики, ўзига қараб юрмаслик, кир, йиртиқ-ямоқ кийимда юриш мусулмон инсонга ярашмайди, атрофдагиларни ҳам ўзидан бездиради.

Кийим ўз навбатида танани ҳимоя қилиш вазифасини бажарар экан, нафас олиш, қон айланиши, ҳаракатланишга тўсқинлик қилмаслиги керак. Тана аъзоларини сиқмаслиги, ташқи таъсир натижасида ким-ёвий реакцияга киришмаслиги мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда айтиш лозимки, либос матосининг қандай эканлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Сунъий толадан тикилган кийим табиий толадан тикилган либосга нисбатан тана ҳароратини мўътадил сақлай олмайди. Инсондан ажралиб чиқаётган иссиқлик сунъий матодан чиқиб кетмай, инсоннинг қизиб кетишига олиб келади.

 

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сунъий толали матонинг яна бир камчилиги унинг электрланишидир. Бу ҳолат асосан икки қават сунъий матоли либос кийганда кузатилади. Бундан кўринадики, сунъий матоли либосни бир неча қа-ват киймаган маъқул.

Кийиниш маданияти ҳақида гап кетганда ёшлар масаласига тўхталмай илож йўқ. Чунки, "қийқириқ мода"нинг энг катта тарғиботчиси ҳам ёшлар саналади. Ёшларимизнинг замон билан ҳамнафас яшаши яхши, албатта. Аммо замонавий дунёда инсон онги учун кураш кечаётган бу даврда ёшларнинг бу тахлит ки-йиниши, ўзини тутиши ўзликнинг заволи эмасми? Шу ўринда "оммавий маданият” тушунчасига тўхталиб ўтсак. Мазкур тушунча нафақат, кийиниш, муомала маданияти, хулқ-атворда акс этади, балки онгга санъат, ижод орқали ҳам кириб келади. Биргина emo-boy, emo-girl кўриниши ва emo-мусиқа (ўта шовқинли ва жазавага тушган каби рақс ҳаракатлари билан характерланади) садоларини келтириш билан фикримизни далиллаш мумкин.

Энг ачинарлиси, Алпомиш авлодлари бўлмиш ўзбек эр-йигитларининг ҳам мода кетидан қувишидир. Бошда дўппи, белда белбоғи билан дунёга танилган мард йигитларимизнинг бугунги қиёфаси ачинарли кўриниш касб этаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Айниқса, бу ҳолатнинг "пойга"га айланиб бораётгани кўнгилни хира қилади. Хўш, замондошларимиз бу ҳақда қандай фикр билдиришади?

Ҳилола АБДУЖАББОРОВА, талаба: - Академик лицейда бир дугонамнинг кийинишига жуда ҳавасим келарди. Гарчи у миллийча кийинмасада, ҳар бир либоси, соч турмагига деярли барча қизлар ҳавас қиларди. У оддий, ўзига ярашган, замонавий либосларнинг ҳам миллийлигимизга мосларини киярди. Гўё актрисаларга ўхшарди. Ўйлаб қарасам, ёшларнинг маънавий камолоти ва маданий юксалишида "ойнаи жаҳон” муҳим аҳамият касб этади. Шу туфайли эфирга узатилаётган ҳар бир кўрсатув, фильм бўладими, унда либос билан боғлиқ саҳналар ёшлар онгига жуда катта таъсир кўрсатади. Шуни ҳам айтиш лозимки, дўконларда ҳам замонавий урфдаги либослар кўп.

Мақсуда СУЛАЙМОНОВА, ўқитувчи: - Бугун таълим масканларида кийиниш одобига ҳар бир қа-дамда алоҳида аҳамият қаратилаяпти. Айниқса, ота-оналар йиғилишларида бу масала устувор жиҳатлардан саналади. Мактаб формаси бўлса бўлди-да дея калта қора юбка, ўта жимжимадор оқ кофта ки-йиб келаётган ўқувчилар ҳам йўқ эмас. Боз устига ёйиқ соч турмаклари, "замонавий" зираклар, юздаги бўёқларни ҳам бартараф этишда оила-таълим муассасаси ҳамкорлигидан фойдаланамиз. Ўғил бола ўқувчиларнинг ранг-баранг костюм-шимда келиши ҳам муаммо эди. Бироқ ягона мактаб формасининг жорий қилингани кийиниш маданиятини издан чиқараётган қатор муаммоларнинг олдини олишга кўмак бўлди.

Маъруф Ҳабиев, тадбиркор: - Кийиниш маданияти ҳар бир кишининг ўзига боғлиқ. Озода, ўзига ярашган кийимни кийиш, умуман ўз услубини ярата олиш инсоннинг хулқ-атворини акс эттиради. Қаерда қандай кийиниш маданият белгиси ҳамдир.

Наргиза Фаҳобхўжаева, шоира: - Миллий либосларни жуда ҳам яхши кўраман, бошимдан дўппи тушмайди. Ҳар бир қиз ва аёлларга дўппи, узун кўйлак ярашади. Либоснинг енги билагига, тиззадан пастга тушиши шарт, қолганини маъқулламайман. Ўозирда ижтимоий тармоқларда ҳам турли хил либосларни кўрамиз, унинг расмини тикувчига олиб борамиз, ёки тайёрини сотиб оламиз. Тўғри, баъзида бу либос ярашади, баъзида эса аксинча. Елкаси очиқ, этаги ҳам жуда калта кўйлак кийиб олган, ярим-яланғоч кийинган қизга атрофдагилар қандай кўз билан қарайди: нафрат ёки шаҳват ҳисси билан? Танасига ўта ёпишиб турган шим, футболка кийиб олган йигитларгачи?

Хатира ИСЛОМОВА, уй бекаси: - Беш қизни вояга етказиб, "Уни кийма, буни кийма" дея қаттиққўллик қилмадим. Фақат қизларимнинг қулоғига "Устингдаги кийим читдан бўлсин, лекин ўзингга ярашиб турсин" деган гапни қуйишдан чарчамадим. Шу туфайли фарзандларим модага ўч бўлишмади. Лекин улар ҳам замонавий либосларни кўриб, ўзбекчиликка мосларини танлаб, қаерда қандай кийим кийишни доим маслаҳатлашиб, ўзига қулай услубни яратиб олишади.

Ўрни келганда айтиш лозимки, айрим оталар қизларининг шим кийишига йўл беришмайди. Турмуш ўртоғим эса бу борада фарзанд-ларимизга чегара қўймаган. Уларнинг айтишича, "Очиқ-сочиқ, калта-култа кийгандан кўра, шим кийиб юрган афзал".

Шу ўринда яна бир гап: чиройли либосга мос муомалани унутмасак ҳам яхши бўлар эди. Зеро, бежирим либос ва хушмуомалалик инсон зийнатидир.

Бу борада жуда кўп гаплар гапирилди, танбеҳлар берилди, амалий ишларга қўл ҳам урилди. Ҳатто ўзбекона рух уфуриб турган миллий либосдаги қўғирчоқлар ишлаб чиқарилди. Бу эса кўпчиликка манзур бўлди. Бироқ ҳали ҳам кўча-кўйда "қийқириқ мода"даги либосда юрган ёшларимизга кўзимиз тушади. Уларни ҳам айблаб бўлмайди. Зеро, ўсмирлик - ўтиш даврида оқ-қорани ажратиш, ҳаётий йўлни танлашда ижобий ўзанга бурилиш катта ёшдаги инсонларнинг тўғри йўналтириши билангина амалга ошади.

Умида НИШОНОВА,

Ўзбекистон журналистика ва оммавий

коммуникация университети талабаси

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter