Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

СЎЗЛАШУВНИНГ ҲАМ ОДОБИ БОР

 

Сўз - қудратли кучдир. Ундан тўғри фойдаланиш яхшилик сари, ноўрин фойдаланиш эса ёмонлик томон етаклайди. Улуғ бобокалонимиз Беруний "Сўз - мўъжиза, уни тўғри ёзиш, тўғри талаффуз қилиш ва ундан яхшилик учун фойдаланиш керак", дея сўзга таъриф берганлар.

Афсуски, ўқувчилар орасида сўзларни талаффуз этиш, сўзлашиш қоида ва меъёрларига эътибор бермай, мулоқотлар жараёнида хорижий тиллар сўзларидан аралаштириб, тушунарсиз жумлалар "ихтиро" қилиш ҳоллари тез-тез учраб турибди. Бу эса ўзбек тилини қўпол тарзда бузишдан бошқа нарса эмас.

- Ёшларнинг ўзаро ва катталар билан муо-маласига баъзи бир ота-оналар ва ўқитувчилар етарли даражада эътибор бермаяпти. Уларни назоратсиз қолдириш натижасида нафақат сўзлашиш одобида, балки, хулқ-атворларида ҳам салбий ўзгаришлар кузатилмоқда. Кўча-кўйда ва жамоат жойларида ахлоқсиз сўзлар билан ўзаро мулоқот қилаётганлар сони тобора ортиб бормоқда. Ота-оналар ва тарбиячилар ёшлар тарбиясига жиддий эътибор беришлари керак, - дейди шаҳар ИИБ профилактика инспектори, капитан Ғайрат Сулаймонов.

Дарҳақиқат, ўқувчилар бир-бирларини лақаб қўйиб чақиришга одатланишмоқда. Гап орасида ҳар хил ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ишлатиш сўзлашув меъёрига айланиб бормоқда. Афсуски, бундай одат катталар орасида ҳам йўқ эмас. Яқинда "Кўк бозор" ҳудудида автобусга чиқдим. Битта ўриндиқда ёши 50дан ошган икки киши суҳбатлашиб ўтиришибди. Улар атрофда на болалар борлигига, на аёллар борлигига эътибор беришади - оғизларидан боди кириб, шоди чиқмоқда. Мен уялганимдан автобуснинг орқа томонига ўтиб кетдим.

Ё тавба, улар оилада ҳам шундай сўзлашар эканми? Ахир набиралари, келинлари бордир? Бобосининг, отасининг шундай сўзлашларини эшитиб улғайган боладан нимани кутиш мумкин? "Қуш уясида кўрганини қилади", дейишгани тўғри экан. Кўча-кўйда шанҚиллаб бир бирини сўкаётган болалар ўзбек тилида йўқ сўзларни аксарият ҳолларда уйида ўрганади, шекилли.

"Бола - бошидан", деган ибора бор. Сўзлашув одобига риоя қилиш меъёрларини ёш авлод даставвал оилада, сўнгра боғча, мактаб ва бошқа билим юртларида олади. Боланинг сўзлашув одоби ва қоидаларини ўрганишида ота-она ва ўқитувчи, тарбиячиларнинг ўрни катта. Катталар олдида олди-қочди гапларни гапириш, ноўрин ҳазиллар қилиш ва одобсиз сўзларни айтишдан тийилиш кераклигини ёш авлод онгига гўдаклигидан сингдириб бориш лозим. Шундагина у жамиятда ўз ўрнига эга бўлади ва комил шахс бўлиб етишади. Комил шахс эса юртнинг келажаги ва эгасидир.

Гулираъно НУРИЛЛАЕВА


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter