Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ТАСВИРИЙ САНЪАТДА КИТОБХОНЛИКНИНГ ЎРНИ

Мен болалигимдан суратлар чизишга қаттиқ қизиққанман. Бу қизиқиш мени Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Жиззах вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига етаклади.
 

 

Бугунги кунда нафис санъатга бўлган иштиёқим кўп изланишлар сари чорламоқда. Бу борада менга яқиндан ёрдам бераётган мактаб-интернат ўқитувчилари Тоҳир Тўхтаев, Шокир Усмонов, Шерали Сатторов, Бекзод Абдуллаев сингари устозларимдан миннатдорман. Улар менга тасвирий санъатнинг турли йўналишларида ижод қи-лиш сирларини ўргатиб келмоқдалар. Мен сурат чизишнинг техникасини ўрганиб олсам бас, ўз-ўзидан бадиий етук суратлар ишлаш маҳоратига эга бўламан, деб ҳисоблар эдим. Аммо...

Яқинда қўлимга "Шафақ сурати" номли бадиий асар тушиб қолди. Китобни ўқиш жараёнида ўрганганларимнинг етарли эмаслигини, етук мусаввир бўлиш учун янаям кўпроқ бадиий асарлар ўқишим кераклигини, ҳар бир чизган суратимни ифодалаш учун қаламга олинаётган тасвирий ифодага ички кечинмалар, руҳий ҳолатлар жо бўлишига эришишим лозимлигини англаб қолдим. "Шафақ сурати" асаридаги абстракционизм йўналишида ижод қилувчи мусаввир чизган суратларга берилган чуқур изоҳлар мени бу йўналиш ҳақида кўпроқ билишга ундади. Асар муаллифини излаб топдим. Ўзимизнинг вилоятда яшаб, ижод қилаётган опа экан. У менга бадиий адабиёт билан тасвирий санъатнинг бир-бирига ҳамоҳанглигини, сўз воситасида борлиқни ифодалаш билан ранглар орқали кўрсата билиш ўртасида унчалик катта фарқ йўқлигини, муҳими у ёки бу восита орқали ҳам асл санъат асари яратиш мумкинлигини эринмай тушунтириб берди. Дунё мусаввирларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи турли китоб ва журналларни ўқишни тавсия қилди. Тасвирий санъатнинг абстракционизм оқими тўғрисида тушунчалар берди. Янаям яхшироқ, батафсилроқ маълумотлар олишим учун қайтаётганимда қайтариб бериш шарти билан бир қанча журналларни тақдим қилди.

Ўқиб-ўрганиш жараёнида шуни билдимки, абстракционизм намоёндалари предметсиз, реал фигураларсиз геометрик шакллар, бўёқлар асосида тасвирлаб, шаклларни восита сифатида эмас, мустақил объектлар сифатида қўллаганликлари билан янги оқим сифатида шакллантиришга эришган эканлар. Бир қараганда киши диққатини жалб қилиб, хаёлот оламига етаклаб кетадиган, аммо оддий томошабин нигоҳи тезда илғай олмайдиган мавҳумлик ортида катта мантиқий фикр ётганлигини ифодаловчи бу усул мусаввирдан ҳам, мухлисдан ҳам кенг тафаккур эгаси бўлиши лозимлигини талаб қилишини англадим.

Журналлардан бирида машҳур француз рассоми Пьер Огюст Ренуар ижодига бағишланган мақола ва унинг ишлаган баъзи суратлари менда чуқур таассурот қолдирди.Табиат билан уйғун муҳит, инсонлар муносабати, турли ҳаётий вазиятлар, инсон шаклини ўзгарувчан нур ва ҳаво муҳитида тасвирлаш Ренуар ижодининг ўзига хослигини таъминлаган восита бўлганлигини билиб олдим. Мусаввирнинг ҳаёт оқимидан ажратиб олинган гўзал лаҳзаларни ифодаловчи асарлари янги бир оқимга - импрессионизм оқимига асос солгани ҳақидаги маълумотлар билан танишдим. Журнал муқовасидаги рангтасвирда ишланган "Арғимчоқ" номли сурат қалбимда ажиб кечинмалар уйҚотди. Рассомчиликка бўлган муҳаббатимни янада алангалатиб юборди. Мен ҳам шундай асарлар ярата олармиканман, дея ҳайрат, ҳавас юрагимни чулғаб олди.

Картинада гўзал ёш хоним йиқилиб тушмаслик учун қўллари билан арқонни маҳкам ушлаб арғимчоқда ўтирибди. У кўк капалакнусха гуллари бор оқиш кўйлакда тасвирланган. Унинг болаларча беғубор нигоҳи гўзал қалбидан далолат бериб турибди. Суратда орқа томонидан тасвирланган эркак киши билан суҳбатлашаётгани,бу суҳбатлар гўзал орзулар ҳақида эканлиги бир қарашда аён бўлиб, мусаввирнинг беқиёс истеъдодидан дарак беради. Асардаги ёруғликнинг товланиши, дарахт шохлари орасидан ерга тушаётган қуёш нурининг турли шакллар ҳосил қилиши суратга алоҳида жозиба баҚишлайди.

Дунё мусаввирлари фаолиятини суратлар ва изоҳлардан ташқари бадиий адабиёт уйҚунлигида ўрганиш жараёнида шунга амин бўлдимки, ҳали кўп ўқишим, ўқиб-ўрганганларимни амалиётга тадбиқ қилишим керак экан. Мен ўзим ишлаган "Кутиш", "Баҳор куйи", "Ўсма", "Мактабимиз ҳовлиси" каби суратларимга янгича назар билан қарай бошладим. Чизган суратларимнинг жозибасини янада оширишда нур ва соялар билан кўпроқ ишлашим лозимлигини, жонсиз суратларга ҳаётий гўзаллик - нур бағишлашим зарурлигини чуқурроқ ҳис этдим.

Эндиликдакитоб билан доимо ошна тутинишга ўзимга сўз бердим.

Шаҳризода ҲУСАНОВА,

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Жиззах вилояти

ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг ўқувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter