Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

МУШОҲАДА УЧУН МАВЗУ: ИЛЛАТЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ?

Ёшлигимда бирорта уят сўз айтиб қўйсам, раҳматли дадам қўлимдан ушлаб ювиниш хонасига олиб кириб, ўн дақиқача тишларимни обдон тозалатар эди, "Яхшилаб ювгин, болам. Оғзинг, тишинг, тилинг ҳам кир бўлибди-ку! Тоза ювмасанг, овқат ҳам емайсан! Чунки таом уят гап чиққан оғизга киргиси келмайди!" дерди. Тарбиядан андак хафа бўлиб, онамга ёрилардим: "Нега дадам шунақа? Ана, ўртоғимни отаси "Ҳа ўғил бола, молодец!" деб эркалайди. "Яна битта сўкиниб қўйинг! Битта янгисидан тўқиб ташланг, той!" деб пул ҳам беради. Музқаймоқ билан сийлайди. Шунинг учун кўчасидан ўтганнинг ўроғини олади, кетганнинг кетмонини…, оғзини тўлдириб сўкинади".

 

Ота-онамнинг насиҳатлари ўз самарасини берди. Ҳозир нафақат мен, укаларим ҳам сўкиниш тугул, бировнинг ҳамиятига тегадиган, дилига озор берадиган гапларни умуман айтишмайди.

Яқинда 23-йўналишда қатнаётган транспорт воситасига ўтирдим. "Дамас" автомашинасида йўловчилар тўла. Шундай бўлсада, одамга талашиб икки ҳайдовчи бир-бирини тезликни ошириб қувиб ўтар, турли ҳақоратли сўзлар билан бир-бирини ҳақорат қилар эди. Йўловчилар орасида катта-кичик, эркак-аёл бор демай, оғзидан боди кириб, шоди чиқарди. Машинанинг олди ўриндиғида ўтирган аёл, бундай ҳақоратли сўзлар ўртасида қолиб кетди. Ўзини қаерга қўярини билмай типирчилар, иккаласига "бас қилинг-лар" деб қулоғини бекитарди. Хўш, ширинсуҳанлиги билан ҳам меҳр қозонган юртдошларимга нима бўляпти?! Уят, андиша, одобни йиғиштириб қўйган ҳайдовчиларнинг илкидаги "беадаблик низоми" нинг муаллифи ким?

"Давр талаби!" десангиз, янглишасиз. Ахир, замон минг марта оғир даврларда ҳам бунчалик "уятсиз" бўлмаган халқимиз. Бир-бирига ҳурмат, меҳр-оқибат қаёққа кетди? Воқеани кўриб беихтиёр, Ўткир Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси" асари ёдимга тушди. Агарда бу воқеани ушбу асардаги Умар закунчи эшитганида "Мен фаришта эканман-ку!", деб таъкидлаши аниқ эди. Ёшлигимда ушбу асарни ўқиб, Умарнинг қилган ишларини тасаввур қилиб, уни жуда ёмон кўриб қолгандим. Уруш даврида эзилган халқни одам ўрнида кўрмай, оғзидан боди кириб, шоди чиққан манқуртдан ўн олти ёшимдан буён нафратланаман. Балки адиб атайин, шу одамнинг феъл атворини ўқиганларга ибрат бўлсин, деган мақсадда бўрттиргандир. Балки Сталин даврининг сиёсати оддий Умардан қабих одамни шакллантиргандир. Чунки ўша вақтларда ота-боболаримиз мустақил бўлмай, кимларгадир қарам, қўпол қилиб айтганда, фақат озиқ-овқат ва пахта етиштириб бериш учун хизмат қиладиган "каттакон лагерда" яшаган эди. Шу сабабли, бир бошоқ буғдой учун ҳам елкаларга қамчи тушган, "Халқ душмани" деган ёрлиқ билан Сибирга сургун қилинган…

Бизларнинг феъл-атворимизга қараб, келажак авлод вакиллари ўрнак олиши, муомала маданиятини ўрганиши керак эмасми? Фарзандларингизни "Яхши ўқиб, олим бўл!" деб тергайверманг, "яхши ўқимасанг ҳам, одам бўл! деб тарбия қилинг, деб такрорлагим келади. Чунки, "Бола бошдан" деб, бежиз айтишмайди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter