Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ҚАЛАМИМ МЕНИНГ ҲАЁТИМ

Мамлакатнинг қай даражада ривож топгани нафағат савдо-иқтисодий, маданий ҳамкорлик орқали балки ёшларнинг ютуғларида ҳам ўз аксини топади. Зеро, ёшлар эртанги куннинг эгалари, давлатнинг янада ривожланишида асосий кучдир. Ўзбекистоннинг дунёга юз тутишига ҳисса қўшишга интилаётган ёшлар сафи ортмоқда. Улар жамиятнинг ҳар бир соҳасида иқтидорини намойиш этиб келаяпти.

 

Вазира Ибрагимова Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети магистратура босғичида таҳсил олади. Унинг ижодга бўлган қизиқиши шаҳримиздаги 14-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётганидаёғ куртак ота бошлаган.

Унинг илк шеърлари "Жиззах хақиқати", "Жиззах овози" "Келажак бунёдкори", "Камолот кўзгуси" газеталарида чоп этилди. Саъй-ҳаракатлари 2011 йилда "Юрак гавҳари" номли илк шеърий тўплами нашрдан чиғишига замин ҳозирлаганди.

Кейинчалик турли мақолалари ҳам вилоятимиз ва республика нашрларидан жой олди. Бу иштиёқ уни 2012 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетига бошлади. Талабаликнинг сурурли онларидан унумли фойдаланиб, устозларнинг панд-у насиҳатлари билан қаламини ўткирлашдан чарчамади.

- Болалигимдан санъаткор, ўқитувчи ёки бошқа бирон касб эгаси бўлишни орзу қилганман, деган гапларни кўп эшитганмиз, - дейди Вазира. - Мен ҳам шундай жавоб қайтаришим мумкин. Бироқжурналистика оламининг одами бўлишни газета саҳифаларида қисқа хабарлар, мақолаларим чоп этила бошлагач кўнглимга тукканман. Зеро, бу мақсадим келгуси ҳаётимни белгилаб берди, яъни энди қаламим менинг ҳаётимга айланди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичидаги иштироки ҳам унга мувафаққият олиб келди. Ижодкор қиз "Ёзувчилар ва шоирларнинг бадиий асарлари" йўналиши бўйича 1-даражали диплом билан тақдирланди. 2016 йили "Истеъдод мактаби" VIII Республика ёш ижодкорлар семинарида ҳам қатнашиб, билимини чуқурлаштириб олди. "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони билан тақдирланиши ҳам унинг янада ғайрат ва шижоат билан ишлашига туртки бўлди.

2017 йилда Вазира "Энг улуғ, энг азиз" Республика кўрик-танловининг рағбатлантирувчи мукофоти билан тақдирланди.

Айни кунларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан "Биринчи китобим" рукнида чоп этиладиган ёш ижодкорларнинг асарлари қаторида Вазиранинг "Тафаккур кемаси йўловчилари" сарлавҳали бадиий-публицистик мақолалар тўплами нашрга тайёрланмоқда.

Ҳамшаҳримиз ҳозирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъат" газетаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп этиладиган "Тил ва адабиёт таълими" илмий-методик журналида муҳаррир лавозимида фаолият юритмоқда.

Ўйлаймизки, Вазира каби умидли ёшлар нафақат мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшади, балки келажакда издошлари сафининг ортишига ҳам хизмат қилади.

Гавҳар ЙЎЛДОШ қизи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter