Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ЯШАШНИ КИМЛАРДАН ЎРГАНАЯПМИЗ?

Тан хасталигини даволашнинг минглаб усуллари пайдо бўлди, тиббиёт узлуксиз ривожланиб бормоқда. Лекин кўзимиз, қулоғимиз орқали кириб, онгимизни, маънавиятимизни касаллантираётган, дунёқарашимизни заифлантираётган, ахлоқан тубанлаштираётган "вирус лар"дан қандай ҳимояланамиз?
 

 


Маънавий касалликнинг иситмаси одамнинг ниятларида, гап-сўзида, қилиқ-қилмишларида зоҳир бўлади. Зарарланган одам яқинлари, ҳатто туғишганлари орасида ўзини бегона тута бошлайди. Ота-боболарининг миллий урф-одатлари, маънавий қадриятларига беписандлиги, ҳатто динини рад этиши билан тубанлашади.

Ислом дини ҳар бир мўминни ўз миллий қадриятларини қадрлашга, эъзозлашга, сирти ялтироқ, ичи қалтироқ урф-одатларни кўз-кўз қилганларга кўр-кўрона қўшилиб кетмасликка чақиради.

Бу чақириқ бугунги кунда энг долзарб даъватга айланди. Зеро, миллийлигимиз, маънавий бойликларимизга таҳдид солиб, "оммавий маданият" сарҳадларимиз узра кенг одим ташламоқда.

"Оммавий маданият"нинг тажовузлари илгари ҳам учраб турган. Академик шоир ҒафурҒуломнинг "Шум бола" асарида Тошкент бозорида ўзбекларнинг бир тангасини олиб яланғоч аёлларнинг суратларини кўрсатиб турган жанобни эсланг. Бугун ўша жанобнинг авлодлари боболари ишини давом эттириб, уни бутун бир индустрияга айлантиришди ва уни "оммавий маданият" деб номлашди. Дунёни беҳаёлик, ахлоқсизлик ботқоғи сари бошлаб боришмоқда. Ваҳоланки, бу номга атайлаб, асл мақсад, мазмунни ниқоблаш ниятида "маданият" сўзини қўшиб қўйишди. Шунинг учун уни таърифлашда ҳеч нарсага ўхшатиб бўлмайди.

Азалдан оилада дунёга келган ўғил бола отасининг қатъияти, харктеридан куч олиб тарбияланади. Лекин ғарбдан кириб келаётган ахлоқий тубанлашув, оиланинг жамиятда аҳамиятсиз тузилмага айланиб қолиши каби жараёнлар миллийлигимизга сезиларли таъсирини кўрсата бошлади. Шаҳар у ёқда турсин, ҳатто қишлоқларда ҳам ажралишлар сони ортиб бормоқда. Болалар ё отасиз, ё онасиз ўсишмоқда. Бундай болалар тарбияни зўравонлик, мутаассиблик, фахш тарғиб этилаётган кинолардан олишмоқда.

Оиладек муқаддас қўрғоннинг бузилиши маънавиятга берилган энг катта зарбадир. Чунки олимлар оилани шошиб, ўйламасдан ёки "ҳисоб-китоб" билан қуриш, хиёнат, характер, қарашларнинг тўғри келмаслиги, оила қуришга руҳий тайёр эмаслик, турмуш масалаларида нўноқлик, бир-биридан ҳафсаласи пир бўлиш, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик парчалаётганини аниқлашган.

"Оммавий маданият", унинг йўналиш ва жабҳалари ҳақида катта-катта китоблар ёзиш мумкин. Лекин Ўзбекистон маънавияти қўрғони бўлмиш оилаларни ҳимоялаш, мустаҳкамлаш, нуфузини ошириш ҳар биримизга боғлиқ. Мазкур масалалар давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳам бежиз эмас. Бу эса ҳар бир ориятли ўзбекистонлик қалбида ифтихор уйғотади.

Наргиза АЛИМОВА,

ўқитувчи

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter