Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ТОШКЕНТГА САЁҲАТ

Замонамизнинг ҳар бир ёши юксак марраларга эришиб, Ватан байроғини янада баландроқ чўққиларга олиб чиқишни орзу қилади. Шунинг учун ёшларга мамлакатимиз тарихини чуқур ўргатиш энг долзарб вазифадир.

 


Шароф Рашидов туманидаги Жиззах саноат касб - ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари пойтахтимизда бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар билан танишиш учун Тошкент шаҳрига саёҳатга боришди. Ушбу саёҳат коллеж маъмурияти томонидан ташкил этилиб, унда ўзининг одоб-ахлоқи, билимдонлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган коллежнинг ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари қатнашди. Саёҳат уруш йилларида 14 нафар турли миллат фарзандларини асраб олган Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ёдгорлик мажмуаси - "Халқлар дўстлиги” майдонидан бошланди. Сўнгра Мустақиллик майдони, Эзгулик Аркаси, Бахтиёр она ҳайкали, Сенат, Ёшлар ижод саройига кириб, улар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Кейинги манзил Амир Темур хиёбони ва Темурийлар тарихи музейи бўлиб, у ерда ўқувчилар Темурийлар даврига оид турли жанг қуроллари, рўзғор ашёлари ва асбоб-ускуналар, обида ва мақбараларнинг макетларини томоша қилдилар, улар ҳақида маълумотлар олишди. Айниқса, Тошкент телеминорасига чиқиб юз метр баландликдан шаҳарни томоша қилиш жиззахлик ўқувчиларга олам-олам қувонч бахш этди.

Саёҳат интиҳосида ўқувчилар Ислом Каримов музейида ҳам бўлишиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳаёти, меҳнат фаолияти акс этган фотосуратларни томоша қилишди.

Зебо НАЗИРОВА,

Жиззах саноат коллежининг ўқувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter