Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ТАБИАТНИНГ БИР БЎЛАГИ

Музейимиздаги мавжуд экспонатларнинг барчаси ташриф буюрувчиларга воҳамиз тарихи, маданияти, табиати ҳақида сўзлайди. Айниқса, табиат бўлимидаги ҳайвон-у қушларнинг қотирилган намуналари барчада катта қизиқиш уйғотади. Экспонатлар орасида қум қуён кўпчиликнинг диққатини тортади.

Қум қуёни ўз номи билан қум ранги тусда бўлиши билан бошқа қуёнлардан фарқ қилади. Танасининг узунлиги 54 сантиметр ва оғирлиги 2,5 килограммдан ошмайди. Пасттекисликлар, тоғларда учрайди, тўқай, чакалакзорлар, арчазор ўрмонларда яшайди. Ҳар хил ўт ва бута ўсимликлари билан озиқланади. Қум қуёни тез кўпайишига қарамай, йўқолиб бораётган тур саналади. Бунга сабаб эса унинг гўшти ва мўйнаси учун тартибсиз овланишидир.

 

 

Чиябўри ҳам аҳамиятли эскпонатларимиздан ҳисобланади. Йиртқич сутэмизувчилар туркумига кирувчи бу ҳайвон ҳидни жуда яхши сезади. Кундузи бирор пана жойда бекиниб олиб, кечаси ов қилади. Ҳайвонларни ейишдан кўра, ғажиб нобуд қилади. Йил бўйи жуфт бўлиб яшайди. Урғочи чиябўри 3-4 тадан 13 тагача кўзи юмуқ бола туғади.

Мунира ЮСУПОВА,

вилоят тарихи ва маданияти Давлат музейи табиат

бўлимининг бош мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter