Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ОБОДЛИК ФАРОВОНЛИКДАН ДАЛОЛАТ

  • Бугунги кунда воҳамизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқларимизни санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

 


Юртимиз шаҳар ва аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантириш, уларни шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлаштириш ҳамда санитария-экологик вазиятни яхшилаб, аҳоли яшаши учун муносиб ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, янги қулай уй-жойлар қуриш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Айниқса, йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини реконструкция ва модернизацияқилиш, жойларда ободонлаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хайрли ишлари билан эл-юртимизга сидқидилдан хизмат кўрсатиб келаётган жамоалардан бири, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузурида ташкил этилган "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси ҳақида айтиб ўтиш ўринлидир.

2014-2015 йилларда республикамизнинг барча ҳудудларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни махсус техника билан таъминлаш, чиқиндилар тўплаш шоҳобчаларини қуриш ва контейнерлар билан жиҳозлаш дастурлари ишлаб чиқилган эди. Шунга кўра, бошқармага замонавий 37 та чиқинди ташувчи машина, 12 та самосвал, 7 та бульдозер, 7 та автоюклагич, 12 та ассенизатор техникалари, 13 та махсус транспорт воситалари ажратилди. Ободонлаштириш ва тозалик ишларида фойдаланилмоқда.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter