Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

БОЛА ТАРБИЯСИДА ЭРТАКНИНГ ЎРНИ

Асрлар давомида эртак билан болага тимсолий билим берилиб, у ўтмишнинг маънавий мероси билан таништириб борилган. Шундай экан, эртак бола ҳаётидаги илк бадиий асардир.

 

Маълумки, эртак ўзбек фольклорининг эпик турига мансуб қадимий жанрларидан бири сифатида халқ орасида кенг тарқалган. Асрлар давомида шаклланиб келаётган халқнинг турмуш тарзи, анъана ва урф-одатлари улуғланиши яққол кўзга ташланадиган жанрда эзгу ғоялар, кишиларнинг ўзига хос дунёқараши ҳамда бадиий-эстетик тамойиллар мужассамлашган.

Фольклор асарлари, хусусан, эртаклар ҳам бадиий нутқ воситасида образли ифодага эга бўлади. Бадиий нутқ сўзлашув нутқига жуда яқин бўлиб, унда кишиларнинг руҳий олами, ҳолати мужассамлашган бўлади. Шу сабабли эртаклар тилининг поэтик бўёқдорлигини 3-4-синфларда ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Эртаклар таркибида ишлатилиб, матнга руҳ, ўзига хос кўтаринкилик бағишлайдиган, нутққа сайқал берувчи бундай сўз ва ибораларни таҳлил қилиш бошланғич синф ўқувчилари учун осон иш эмас, албатта. Шу сабабли поэтик тил масаласи билан алоқадор ишларни луғат тузиш ва уни ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир.

Бошланғич синф ўқувчилари учун эртакнинг тарбиявий аҳамияти жуда катта.Болалар халқ эртаклари орқали ўзлари учун жуда катта сабоқ олади. Эртакнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш жараёнида ўқитувчининг фаол иш олиб бориши болаларни нафосат оламига олиб киришда ижобий натижа беради.

Жамила РАДЖАБОВА,

тумандаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг

бошланғич синф ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter