Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

БУХОРО АМИРИНИНГ ОЛИМ ЭЛЧИСИ

Нега бу заминни муқаддас деб биламиз? Ўзбекистонни эндигина таний бошлаган дунё Туронни, унинг тарихини яхши билади ва инсоният тараққиётида муҳим ўрин тутганлигини эътироф этади. Зеро, бу диёрни оламга машҳур этган ҳам аждодларимиз — олиму-уламолар, саркардалар, қўли гул ҳунармандлар ҳисобланади.

Бу табаррук заминда не-не буюк зотлар етишиб чиқмаган дейсиз. Уларнинг тараққиётга қўшган ҳиссалари, умумбашарий ғоялари, илмий мероси кўп асрлар ўтишига қарамай ўз аҳамиятини йўқотмаган. Юзлаб илмий даргоҳлар фаолияти ана шу меросларни ўрганиш билан боғлиқ эканлиги шу Ватан фарзандиман деган одамга фахр туйҚусидан бошқа нарса бермайди. Аҳмад Дониш ҳам ҳаётини илмга бағишлаб умр йўлида муносиб из қолдирган сиймолардан биридир.

 

Улуғ олим ва давлат арбоби Аҳмад Дониш ҳақида кўпчилик эшитган. Лекин ўз замонасида "Аҳмад калла", "Аҳмад махдум", "Муҳандис" каби номлар билан танилган арбоб нечун машхури замон бўлганлиги, қандай соҳаларда илмий изланишлар олиб борган-у, қандай қилиб давлат арбоби деган мақомга эга бўлганлигидан айрим юртдошларимиз бехабар бўлса ажабланмаймиз. Келинг, аввало шулар ҳақида батафсил фикрлашайлик, зеро, буюк аждодимизнинг мураккаб даврларда ҳам ўз билими, салоҳиятини намоён этиб, эл аро шуҳрат тахтига эга бўлганлиги ҳақида сиз, азиз газетхонларга сўзлаб беролсак ўз мақсадимизга эришган бўлардик.

Аҳмад Дониш 1827 йили Бухорода, шофирконлик мударрис оиласида туғилади. Дастлаб мактабда, кейинчалик отасининг мадрасасида таҳсил олади. Дин аҳкомлари билан бир қаторда адабиёт, тарих, фалсафа, табобат, фалакиётшунослик фанларини ҳам чуқур ўрганади. Хаттотлик ва мусаввирликда унинг олдига тушадигани бўлмаган. У ўз ҳаёт принципларига содиқ яшайди. Ўамма даврларда ҳам ростгўйлик, тўғрисўзлик доим қувҚин қилинган, аммо унинг шу хислатлари Бухоро амири саройига ишга киришига замин бўлгани ҳайратланарли ҳолдир. Балки, ёлғон мақтов, пуч ёнғоқ каби ваъдалардан тўйиб кетган амир кўнгли ростгўйликни, мамлакатдаги ҳақиқий аҳвол ҳақида аниқ маълумотлар олишни қўмсаб қолган бўлса не ажаб!

Унинг ҳалоллиги, тўғри фикрлаши ҳукмдорга ёққан, акс ҳолда уч бора Ўрисия шоҳи ҳузурига элчи сифатида юбормаган бўларди. Дарҳақиқат, Аҳмад Дониш 1856, 1869, 1873-74 йилларда Россияга Бухоро давлатининг элчиси сифатида борган.

Аҳмад Донишнинг ҳурфикрли олим одам эканлиги нафақат сарой аҳлининг, балки, рус подшоси Александр II нинг ҳам эътиборини тортади. Рус шоҳи саройида хизматда бўлган олиму-шоирлар Бухоро элчиси билан суҳбат қуришдан ҳузур олар, унинг давлат тузилмаларини ислоҳ қилиш, ҳуқуқий демократик фуқаролик жамияти қуриш, турли табақалар вакилларидан ташкил топган кенгашлар (парламент) тузиш ва давлат қонунлари, низом ҳамда давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ана шу кенгашларда қабул қилиниши лозимлиги ҳақидаги фикрларини жон қулоқлари билан тинглашар эди.

Аҳмад Дониш шахси, унинг билими ва сиёсатдонлиги таърифланган мақолалар "Голос", "Новое время" газеталарида 1874 йилда чоп этилгани ҳам бежиз эмас эди. Аҳмад Дониш Россияда бўлган кезларда Петербург ва Москва шаҳарларида кўрган-кечирганлари ҳақида махсус рисола ёзади.

Аллома таълим-тарбия соҳасига алоҳида эътибор беради. Унинг мактаб ва мадрасаларда ўқитиладиган фанлар, ўқитиш усулларини ислоҳ қилиш орқали одамлар онгида янгича фикрларни уйғотиш ўзи яратган ғоянинг бош устуни ҳисобланган. Кўпгина соҳа ва фанларни билиши, қомусий билими ўнлаб асарлар яратилишига асос бўлди.

Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида улуғ олимнинг "Наводир ул-вақоеъ" ("Наводир воқеалар"), "Таржимаи аҳволи амирони Бухоро" ("Бухоро амирларининг таржимаи ҳоллари"), "Тарихи салтанати хонадони манҚития" ("Манғит амирлари тарихи"), "Дафтари тақвим" ("Кундаликлар"), "Рисолаи дар назми тамаддун ва таъовун" ("Маданият ва жамият тартиби ҳақида рисола") "Мажмуаи ҳикояти Аҳмади Калла" ("Аҳмад Калла ҳикоялари тўплами"), "Ин рисолаист ислоҳ миёни шиа ва сунн" ("Шиалар ва суннийларни яраштириш тўғрисида насиҳат"), "Манозир ул-кавокиб" ("Сайёраларнинг жойлашуви"), "Рисола фи аъмол ал-курра" ("Глобусдан фойдаланиш йўллари"), "Мажмуи рисолаи нужум", "Меъёри тадайюн", "Бухородан Петрбургга саёҳат" каби 16 та қўлёзма асарлари сақланмоқда. Уларнинг аксариятини аллома ўз қўли билан битган.

Шулардан "Наводир ул-вақоеъ"ни Аҳмад Дониш 15 йил (1870-1885 йиллар) давомида ижод қилган бўлиб, у тарихий, фалсафий асар ҳисобланади. Бу китоб 23 бобдан иборат бўлиб, илк боб ота-она ва фарзанд муносабатларига бағишланган. Биринчи боби ҳа-қида маълумот берар эканмиз, қолган муҳим боблари ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш фойдадан холи бўлмас. "Наводир ул вақоеъ"нинг иккинчи боби мол-дунё ҳақида бўлса, тарих масалалари (3-боб), олим ва жоҳиллар тақдири (4-боб), вақт қадри (5-боб), сафар қилиш фойдалари (6-боб), илм-фан манфаати (9-боб), ҳа-қиқий ва мажозий ишқ одоблари (10-боб), никоҳ масалалари (11-боб), тақдир (12-боб), касблар ҳақида (13-боб), жисм ва руҳ (14-боб), ер тузилиши ва маъданлар (16-боб), туш таъбири (19-боб), айрим ҳадислар талқини (22-боб), инсон ахлоқини белгилаш (23-боб) каби турли мавзуларни ўз ичига олганлиги учун ҳам қомусий асар ҳисобланади.

"Мамлакатни бошқариш ва халқни маърифатли қилиш ҳақида рисола"си ҳам мазкур асардан жой олган бўлиб, унда ҳукмдорнинг халқ олдидаги масъулияти ва унинг 10та шарти баён этилган. Асарни мутолаа қилар экансиз, беихтиёр Юсуф Хос Хожибнинг "Қутадғу билиг", Муҳаммад Қозининг "Ҳукмдорга ўгит", Жан Жак Руссонинг "Ижтимоий шартнома" асарлари ёдингизга тушади. Бу асарда Аҳмад Дониш француз донишмандлари, ҳукмдорлари ва сиёсий жараёнлар ҳақида ёзади. Франциядаги Инқилоблар, сиёсий бўҳронларни чуқур ўрганиб, ҳақсизлик ва адолатсизликлар сабаби давлат ишлари ёлҚиз ҳукмдор қўлида қолганлигида деган хулоса чиқаради. Шунинг учун давлат бошқаруви тизими ўзгарганлиги, давлатни "ҳамманинг ўртасида турган киши" (сайланган) бошқаришини, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги таъминланганлиги, амал ва даражалар кишиларнинг билими, ташкилотчилик салоҳиятига қараб берилиши, уларни мустаҳкамлаб қўювчи қонунлар мавжудлиги ҳақида ёзади. Ва асар ниҳоясида "шунинг учун ҳам Европа давлатлари тараққий топиб, дунёни қўлга олаётгани"ни исбот тариқасида баён этади.

Аслида Аҳмад Донишнинг ҳамма асарлари алоҳида аҳамиятга эга. Илм-фанга бағишланган рисолалари ёки географияга оид китоблари орқали XVIII, XIX асрларда Марказий Осиёдаги ижтимоий ҳаёт, ўқиш ва ўқитиш ҳақида маълумотлар олсангиз, "Таржимаи аҳволи амирони Бухоро", "Тарихи салтанати хонадони манғития", "Рисолаи дар назми тамаддун ва таъовун", "Мажмуаи ҳикояти Аҳмади Калла", "Ин рисолаист ислоҳ миёни шиа ва сунн", "Бухородан Петрбургга саёҳат", "Дафтари тақвим" рисолаларидан мамлакатдаги сиёсий ҳолат, давлат бошқаруви, кўҳна Бухоро тарихи, дипломатияси, тарихи ҳақида мукаммал билимларга эга бўлишингиз мумкин.

Айниқса, аллома умрининг сўнггида битган, "Тарих рисоласи" номи билан машҳур бўлган "Тарихи салтанати хонадони манғития" китоби ҳар бир тарихчига, ёзувчига изланишда Бухоро салтанати ҳақида ҳаққоний билимларга эга бўлиш ва бадиий тасаввурлар уйғотишда муҳим қўлланма вазифасини бажаришига шубҳа қилмаймиз.

Аҳмад Дониш бу асарида Амир Темур, Ҳусайн Бойқаро, Абдуллахон, Субҳонқулихон, Шоҳмурод ҳукмронликлари даври билан Амир Музаффархон салтанатидаги давлат бошқаруви, инсон ҳуқуқлари ва жамиятга эътибор масалаларини муҳокама этиб, солиштиради ва давлатлар тараққиёти, таназзули сабабларини таҳлил қилади.

У бутун умри давомида халқ фаровонлиги, бахтини ўйлайдиган давлат ҳақида орзу қилади. Амирлар, вазирлар, қозию-уламоларни фуқароларга адолатли бўлишга, уларга Қамхўрлик кўрсатишга, ҳуқуқ ва тенгликларига ҳурмат кўрсатишга чақиради. Лекин унинг ростгўйлиги, тўғрисўзлигини ҳар қанча қадрламасин, давлат олдидаги хизматларига қарамай, амирликда 1870-1873 йилларда амалга оширилган ислоҳотлар таҳлилига бағишланган "Рисола дар назми тамаддун ва таъовун" асаридаги жамиятни ўзгартиришга бағишланган фикрлари амирга ёқмайди. Шунинг учун у саройдаги мансабидан четлатилади. Танқид кимга ҳам ёқарди, дейсиз!

Шу ўринда Аҳмад Донишнинг юқорида таъкидланган хаттотлик ва мусаввирлик иқтидори ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтсак. Унинг "Мактаб" деб номланган миниатюрасида ўз даврида мумкин эмас деб ҳисобланган хотин-қизларни ўқитиш ғояси илгари сурилган. XV аср миниатюраси услубида чизилган "Шоир ва дарвеш", "Мажнун саҳрода" номли расмлари, бангининг ҳажвий карикатураси, ўзи кўчириб безаклар солган Бедил асарлари Шарқшунослик институти ва Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланмоқда.

Ахмад Дониш саройдан кетганидан кейин маълум вақт ўузор ва Нарпай музофотларида қозилик қилади. Кейинчалик Бухорога қайтиб келиб, мадрасаларнинг бирида мударрислик қилади.

Аллома асарлари билан танишсангиз "адолат, ҳақ-ҳуқуқ, ақл ва онг, билим" деган сўзлар кўп ишлатилганлиги, гап ва ибораларда шу тушунчаларга алоҳида урҚу берилганлигига гувоҳ бўласиз. Масалан, у шундай ёзади: "агар давлат ақл, онг принципларига мувофиқ тарзда ташкил этилмаса ва бошқарилмаса, ундай давлатдан яхшилик кутиш мумкин эмас". "Подшоҳга лозимдирки, катта бир машваратхона очсин. Бундай иш ҳозирги низомлик (Конституцион) давлатлар ичида мамлакат тутишнинг энг муҳим ишларидан ҳисобланади. Мамлакат халқининг турли табақаларидаги энг ақлли ва илмли одамлардан у машваратхонага аъзо сайлаб, уларга маош тайин қилсин. У жойга йиғилган машваратчилар халқнинг ҳамда давлатнинг манфаатини кузатиб фикр юргизсинлар".

Алломанинг "Инсон жамиятда мансаби, моддий мавқеи жиҳатидан фарқланиши мумкин, бироқ ижтимоий ёки умуминсоний қадриятларни ўзида мужассамлаштириш, уни намоён этиш нуқтаи назаридан ҳамма бирдек мавқега эгадир", деган ғояси ҳақиқий демократияни тарғиб қилиш билан баробардир.

Аҳмад Дониш ҳар бир инсон каттадан ҳам, кичикдан ҳам сабоғ олишга интилсин, дер экан, дарсларда айрим нарсаларни ўз шогирдларидан ўрганган Афлотун, Арасту, Суқрот каби буюк устозларни мисол қилиб келтиради.

Улуғ олим бир умр адолатга интилиб, ҳақиқат устувор бўлган, фуқаролари озод, обод давлат, жамият қуриш орзуси билан яшади. Ҳолбуки, унинг фикр ва ғоялари адолатли давлат, жамият барпо этишга киришган Ўзбекистон халқи учун ҳам бебаҳо манбадир.

Асад МУСТАФОЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter