Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

Келажакни озод халқимиз яратади

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида мамлакатимиз миқёсида ўтказилган тарғибот тадбирлари шаҳримиз ва туманимизда ҳам уюшқоқлик руҳида ташкил этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши ҳамкорлигида Ёшлар фестивали шаклида уюштирилган маданий-маърифий тадбирларда олимлар, ёзувчи ва шоирлар, кино ҳамда театр актёрлари, эстрада хонандалари иштирок этди.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари, умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида кечган мулоқотларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” асарида олға сурилган ғоялар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Келгуси беш йилликда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшларга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

 

Фестиваль келажагимиз эгаларини ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ҳамда осойишталикни кўз қорачиҚидек асрашга даъват этувчи фильмлар намойишига уланиб кетди.

Дилшод Зокиров

Ботир ҚУДРАТОВ олган суратлар



dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter