Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ОБИ-ҲАЁТ ҲАМ ТЕЖАМКОРЛИКНИ ЁҚТИРАДИ


Сув табиатнинг бебаҳо неъмати. Барча организмларнинг ҳаёт манбаи саналгани боис унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Ўаётимиз сув билан шунчалик боғлиқки, нафақат атрофимиз балки танамизнинг 70 фоизи ва ер юзининг 70 фоизидан кўпроғини ҳам сув ташкил этади. Ҳатто илк содда организмлар ҳам сувда пайдо бўлганининг ўзиёқ тириклик манбаи сифатида сувнинг аҳамиятини янада оширади.


Қадимдан аждодларимиз сувни муқаддас билиб, уни эъзозлашган, ифлосланишдан асрашга ҳаракат қилишган. Сув туфайли қишлоқ хўжалигини йўлга қўйиб ривожланиш босқичини бошдан кечиришган. Булоқлар, дарё ва сойлар яқинида қўним топишгани ҳам бежиз эмас. Ҳатто, зардўштийликнинг муқаддас китоби "Авесто"да ҳам сувнинг муқаддаслиги битилган. Сувнинг қай даражада эъзозланганини бу неъматнинг ифлослантирган кишини ким бўлишидан қатъий назар, қаттиқ жазолаб, бадарға қилишганларида кўриш мумкин.

Ер юзидаги сувнинг умумий миқдори ўртача 2 млрд. км.кубни ташкил этади. Бунда денгиз ва океанлар, Арктика ва Антарктида музликлари, дарё ва кўллар асосий сув манбалари саналади. Шу ўринда айтиш жоизки, ушбу миқдорнинг бор-йўғи 2,5 фоизини чучик сув ташкил этади. Океан ва денгизлар, шўр кўллар, ер остидаги тузли сувлар эса 97,5 фоиз кўрсаткичга эга.

Сув қатлами - гидросфера саналади. У биосферанинг асосий қисми бўлиб, барча жисмларда сув учрайди. Ўсимлик, ҳайвон ва одам танаси, ер, тупроқда ҳам сув унсурлари мавжуд. Ҳатто атмосферада ҳам маълум миқдорда сув бор. Сув табиатда уч хил - суюқ, газ ва муз ҳолатида учрайди. Шуни ҳам айтиш лозимки, истеъмолга яроқли сувнинг 70 фоизи муз ҳолатида.

Киши умри давомида 75 тонна сув ичади. Дунё аҳолисининг фақат 1/3 қисмигина сифатли сув ичмоқда, қолган қисми бу эҳтиёжни жуда кам ёки умуман қондирмаётганини кузатишлар асосида кўриш мумкин. Бундан кўринадики, дунё аҳолисининг 25 фоизи тоза сувга муҳтож, ҳар йили миллионлаб инсонлар ичимлик суви тақчиллигидан вафот этмоқда.

Жаҳон соҚлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, касалликларнинг 85 фоизи бевосита тоза ичимлик суви билан боҚлиқ. Бугун айрим давлатлар ёмҚир, қор ва ҳатто ерости сувларини истеъмол қилмоқда. Хусусан, Англия, АҚШ, Япония, Германия, Голландия, Бельгия шундай давлатлар сирасига киради. Шукурки, бизда ҳозирча ичимлик суви ўта танқис эмас. Бироқ бу муаммо бизни четлаб ўтмайди дегани эмас. Шу туфайли тежамкорлик миллий бойлигимиз заҳирасининг бир муддат сақланиб туришига хизмат қилади. Шунингдек, сувдан тежамкорлик билан фойдаланишимиз маблаҚимиз тежалишини ҳам таъминлайди.

Шаҳримиз бўйлаб кезсангиз, кўп қаватли уйлар олдида водопровод крани чиқарилганига кўзимиз тушади. Хўш, бунинг сабаби нима? Ачинарлиси шундаки, уларнинг эгаси йўқ. Қисқача айтганда, кран очиқ қолган бўлса кун ёки тун бўйи ҳам сув оқиб тураверади. Исрофдан қўрқадиган киши ёки мактабда табиий манбаларни тежаб ишлатиш ҳақидаги фанни яхши англаган, оилада ҳам тежамкорликка ўргатилаётган бола келиб тутқични бураб қўймаса, миллий бойликка зарар келаверади.

Шуни ҳам айтиш лозимки, бу ҳо-латнинг ўзига хос сабаблари бор. Боиси босимнинг пастлиги туфайли юқори қаватларга сув чиқиши даргумон. Бу эса кўчага водопровод крани туширишга эҳтиёжни юзага келтиради.

- Уйим тўртинчи қаватда жойлашганлиги боис сув чиқиши қийин. Баъзида ярим тунда сув жилдираб келиб қолади, - дейди шаҳримиздаги "Иттифоқ" маҳалласида истиқомат қилувчи Хатира Исломова. - Бу ҳолат эса уй олдига кран туширишимизга мажбур қилган. Лекин сувни исроф қилмаслик учун кран устига темир қути ўрнатиб, уни қулфланадиган қилиб қўйганмиз. Бу нафақат исрофгарчиликдан сақланиш, балки истаган одамнинг кран олдида кир чайиши, ахлат челакларини ювиши каби ҳолатларнинг олдини ҳам олади. Қисқача айтганда, тозаликка ҳам хизмат қилади.

Чучук сувнинг камлиги бир муаммо бўлса, унинг ифлосланиб бораётгани бошқа муаммодир. Унинг ифлосланиши тиниқлиги, ранги, ҳиди, таъмининг ўзгаришида намоён бўлса, таркибида зарарли моддалар ва бактерияларнинг кўпайиб, кислород миқдорининг камайиши билан изоҳланади.

Сув уч хил турдаги моддалар билан ифлосланади. Биринчиси — кимёвий ифлосланишда нефть ва нефть маҳсулотлари, оғир металлар, синтетик енгил фаол моддалар иштирок этади.

Радиоактив моддалар ва иссиқлик, ҳар хил кукунлар билан ифлосланган сув эса физикавий ифлосланган сув саналади.

Сувни биологик ифлослантирувчилар ичида вирус ва бактериялар, касаллик туғдирувчи микроблар ажралиб туради. Шунингдек, сувнинг механик ифлосланиши ҳам бўлиб, бунда сувга турли механик аралашмалар қум, лой-балчиқ тушиши билан характерланади.

Бугунги кунда сувнинг кимёвий ифлосланиши кенг тарқалган бўлиб, бунда сувнинг сифат кўрсаткичлари ёмонлашади. Сувни турли таъсирлар ёрдамида ифлослантиришимиз мумкин. Узоққа бормайлик, ён-атрофимизга қарайлик. Йўл ёқалари, дарахтларнинг тагида турли полиэтилен пакетлар, ширинликлар ўрамлари, ичимлик қадоқлари кўзга ташланади. Афсуски, ариқлар ичи бу каби ахлатлар уюмига тўлганлигига ҳам кўз юма олмаймиз. Энг ёмони, шаҳар ичидаги катта ариқ, каналлар чиқиндихонадан фарқ қилмайди, аҳо-лининг эса парвойи фалак. Боиси, шу ҳолатнинг юзага келишида уларнинг ҳиссаси катта.

— Сувни ифлослантириш нафақат жамият қонун-қоидаларига зид, балки саломатликка ҳам салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди, — дейди Жиззах Давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицейнинг ўқитувчиси Малоҳат Файзиева. - Шунингдек, бу неъматни ифлослантириш гуноҳ эканлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ариққа ахлат ташлашдан олдин ўйлаб кўрмаймизки, эртага фарзандларимиз бундан азият чекади. Бу ҳолатнинг салбий оқибати ҳатто ҳозирнинг ўзида таъсир қилади. Ўйлаб кўринг, ёз фаслида болажонларимиз сувдан бери келмай қолади. Унда чў-милмаса-да, кечиб юришни канда қилмайди. Шу онда болажоннинг оёғини шиша синиғи кесиб кетиши ҳеч гап эмас. Зарарли бактериялар туфайли касаллик тарқалган сувга тушган фарзандимизнинг хасталанишига ким тўсқинлик қилади? Қачонки, ўзимизнинг хатти-ҳаракатларимизни тартибга солсак, шундагина табиат ва ўзимизга ҳам фойда бўлади.

Ёши улуғ кексалар билан мазкур муаммо хусусида суҳбатлашиб қолсангиз, уларнинг айтган сўзлари эртакдек туюлади. Боиси, зилол сувли ариқларда олма ювиб, иссиқ кулча нонларни ивитиб ейиш ўтмишда қолди. Бугун ариқларда оқаётган сувда олма ювиш тугул, кийимимизнинг бирон жойига сув тегса, дарҳол уни тозалашга ҳаракат қиламиз. "Сув етти думаласа, тоза бўлади" деган нақл бор халқимизда. Афсуски, бугун ариқларда оқаётган сув юз, минг маротаба думаласа ҳам тоза бўлмайди. Бунинг сабаби эса битта: фуқароларнинг лоқайдлилигидир.

Мухтасар айтганда, сув хусусида гапирилганда унинг тозалиги билан боғлиқ муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилинади. Бу борада қилинадиган ишлар режалаштирилади. Шуни алоҳида айтиш жоизки, ариқлар тозалангани билан яна ахлатга тўлиб бораверади. Қачонки, инсонларнинг ўзида табиат билан мулоқот қилиш маданияти шаклланган, бугун хатти-ҳаракатларимизнинг оқибатлари хусусида яққол тасаввур пайдо бўлгандагина бу муаммолар барҳам топиши мумкин. Лекин бунга қанча вақт керак бўлишини ҳеч ким билмайди? Зеро, буларнинг барчаси ўзимизга боғлиқ.

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter