Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ИЖОДКОР БОЛАЖОНЛАР МАСКАНИ


Шаҳримиздаги 12-мактабгача таълим муассасасида 100 нафар болажонлар тарбия олади. Ўратепалик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган масканда болажонлар турли тўгарак машғулотларига ҳам жалб этилган.

 

Биргина "Миллий қўғирчоқлар" тўгараги болаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Миллий қўғирчоқлар тўгараги раҳбари Феруза Эрматова кичкинтойларни касбга йўналтириш бўйича иш олиб боради. Бу эса тарбияланувчиларнинг нафақат касб танлашда мақсадини қатъий қўйишга сабаб бўлади, балки қўл моторикасини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

Шуни ҳам айтиш лозимки, болажонларнинг нутқини ўстириш борасида боғчада ўзига хос тажриба йўли мавжуд. Бу жараёнда тарбиячи ўқиб берган эртак қаҳ-рамонларини болажонлар ўз қўли билан ясабгина қолмай, уларни ўйнатиб эртакдан парчалар намойиш этишади. Бунинг учун машғулот хонасида махсус саҳна ташкил этилган. Эртакни ўзича талқин этиб, ўйинчоқлар ёрдамида роль ижро этган жажжиларнинг нутқи равон бўлади, бадиий эстетик диди ҳам сайқалланади, санъатга қизиқиши ошиб боради.

Шунингдек, боғчада болажонлар рус ва инглиз тилларини ҳам ўрганиб, бадиий гимнастика билан шуғулланади.

Мадина Ширинова, Лазиза Эрматова, Наргиза Тўлабоева каби тарбиячилар ҳам болажонларнинг дунёни англаб боришига беминнат ҳисса қўшиб келаяпти.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, боғчани 30 йилдан ортиқ вақт давомида мактабгача таълим соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган Мамлакат Эрматова бошқаради. Ҳамшаҳримизни кўпчилик ҳунарманд аёл сифатида билишади. Касбдошлари эса Мамлакат опани болаларнинг ақлий тафаккури ва мантиқий қобилиятини ўстириш, бармоқ ҳаракатларини ривожлантириш ҳамда нутқда нуқсони бор кичкинтойларнинг сўз бойлигини ошириш бўйича изланувчан, ташаббускор ва фидойи инсон сифатида эъзозлашади.

- Болаларни қаттиққўллик билан эмас, аксинча юмшоқ муомала билан тарбиялаш керак. Бирон ҳаракатга тутинган болани чеклаб қўявериш келажакда уни тортинчоқ, ўзига ишончи суст кишига айлантириб қўяди, — дейди 12-мактабгача таълим муассасасининг мудираси Мамлакат Эрматова. — Шу боис болани бўш қўйиш керак: истаганча шўхлик қилсин, нотаниш кўринган нарса — буюмни ушлаб кўриб танисин. Фақат боланинг ҳар бир хатти-ҳаракати назорат, эътибордан четда қолмаслиги лозим. Шунда кичкинтой ҳаракатларини бошқариб, унинг натижасини англаб боради.

Таълим масканида нафақат болажонлар жисмоний машқлар билан машғул бўлади, балки боғча опалар ҳам соғлом турмуш тарзи тарафдоридир. Ҳафтанинг пайшанба куни тарбиячи опалар ҳам спорт кийимида жисмоний машқлар билан шуғулланиши йўлга қўйилган. Бу эса болажонларга жуда яхши ўрнак.

Мухтасар айтганда, мактабгача тарбия тизими таълим соҳасининг кейинги босқичлари қандай кечишини кўрсатиб беради. Зеро, илк сабоқ мустаҳкам бўлса, мактаб ва олий ўқув юртида олинган билим сайқалланади.

Гавҳар ЙЎЛДОШ қизи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter