Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

СИФАТЛИ ДАРС ОМИЛИ

 

Дарсдан олдин эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлардан бири синф хонасининг жиҳозланишидир. Парталарнинг жойлашишини ноанъанавий тарзда ўзгартириш ҳам бола диққатини тортади. Масалан, биринчи ва охирги партада ўтирган ўқувчининг дарсга бўлган муносабати фарқ қилади. Бу вазиятда баҳс уюштириш самара бермайди. Юзма-юз мунозара қилган ўқувчиларда эса фикрини билдириш осон кечади.

Доира шаклидаги стол атрофида фикр алмашиш қийинчилик туғдирмайди. Бу вазиятда ўқувчилар юзма-юз бўлиб, муносабат билдирибгина қолмай, образга кириши учун ҳам имконга эга бўлади.

"П" шаклидаги стол эса мунозара ташкил қилиш учун айни муддао-дир. Бунда ўқув-чи ўз фикрини айтиш учун имкониятни тўлақонли ҳис қила олади.

Ўқувчиларнинг 4-5 кишидан иборат гуруҳга бирлашиб, ишлаши ҳам фойдалидир. Гуруҳлар мавзу бўйича ўз қарорини чиқариши ҳар бир ўқувчининг фикрини инобатга олиб, хулоса қилишни ўргатади. Мазкур вазиятларда ўқувчи ўртага ташланган муаммо ва саволларга жавоб топишга интилади, Далил ва асослар орқали масалани ёритиб беришга ҳаракат қилади. Мавзуни ўзлаштиришга танқидий, таҳлилий ён-дошади. Ўқитувчи эса фақат йўл-йўриқ кўрсатувчи вазифасини бажаради.

Мазкур усуллардан бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Замон талаблари асосида ўтиладиган дарс таълимнинг сифатини яхшилаб, самарадорликка хизмат қилади.

Гулноза ФАЙЗИЕВА,

Шароф Рашидов туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синфлар бўйича метод

бирлашмаси раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter