Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Дўппи тикай ипаклари тиллодан

"Мен келин бўлиб тушган жой серфарзанд хонадонлардан бири эди. Қайнотам жувоз ҳайдаб даромад топарди. Қайнонам уй-рўзғор ишларидан бўшади дегунча, дўппи тикишга киришарди.

Қизиқсиниб савол бердим: -Нима тикаяпсиз?

Қайнонам кулимсираган куйи жавоб бердилар: "Болалар учун тўй дўпписини тикаман, болам". Кейин англаб етсам, қайнонам ҳам оила фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшишда ўлмас ҳунарларидан фойдаланган экан".

"

 

Жиззахлик" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Фотима она эсдаликлари дўппилар ҳақидаги экспонатларни тайёрлашда асқотди.

Тарихий маълумотларнинг тасдиқлашича, XIX аср охири XX аср бошларида ФарҚона водийсида дўппининг бир нечта турлари мавжуд бўлган. Ўтган асрнинг 40-50-йилларида ироқи дўппилар турли рангдаги ипак билан тикилган, уларга гуллар, қушлар ва ҳайвонлар тасвири тушурилган. Ушбу бош кийимлари "Куёв дўппи" ва "Наврўз гули" деб номланган.

Бахмал, сидирға шойи, сатиндан бичилиб, ип, ипак, зар иплар билан кашталанадиган дўппидаги нақшлар ўзига хос рамз вазифасини бажаради. Масалан, тўрт тарафдаги нақшлар эркак кишининг саломатлиги доим ҳимояда эканлигидан бир дарак. Нақш атрофидаги гуллар эса оиладаги тинчлик, серфарзанд оила яратилишига бир ишора. Қушлар эса бахт-омад тимсоли.

Мустақиллик йилларида вилоятимизнинг шаҳар ва қишлоқларида ҳам миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга эътибор кучайди. "Ҳунарманд" уюшмасига асос солиниши боис каштачилик ва дўппи тикиш ҳаракати оммалашиб бораяпти. Шароф Рашидов, Бахмал, Фориш ва Янгиобод туманларида дўппидўзлик санъатининг издошлари кўплаб топилади.

Халқимизнинг ўтмиш ва бугунини ўзида намоён этадиган экспонатларимизни томоша қилувчилар сони кў-пайгани қувонарли ҳол, албатта. Биз миллий санъатимизни тарҚиб этиш мақсадида меҳнат жамоалари, мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари вакилларини ҳам олтин меросимиз билан яқиндан таништириш ҳақида ўйлаяпмиз. Чунки, ўзлигимизни анг-лаш - бугун ҳаммамиз учун бош вазифага айланган.

ГулчеҳраҲақназарова,

Ширин ЭСОНҚУЛОВА,

вилоят ўлкашунослик музейининг

илмий ходимлари


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter