Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

“ЭҲТИРОМ КИТОБИ”ГА КИРИТИЛДИ

Ҳақиқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда аҳоли турли қатламларининг қарашлари, манфаатлари ва мақсадлари муштараклиги асосида тузилган сиёсий партиялар муҳим ўрин тутади.
 

Мустақиллигимизнинг тенгдоши ҳисобланадиган Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатимизнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва ҳимояга муҳтож фуқаролари манфаатларини собитлик билан ҳимоя қилиб келмоқда. Йигирма олти йиллик серқирра фаолият мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш сиёсий партия фаоллари ва хайрихоҳларининг энг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолаяпти.

Педагоглар, врачлар, бошқа ижтимоий соҳаларнинг ходимлари ва мутахассислари, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, пенсионер ҳамда имконияти чекланган кишилар сиёсий партиянинг электорати ҳисобланади. 2017 йил охирларига келиб бу кўрсаткич салмоғи сезиларли даражада кўпайди.

Ўзбекистонда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу йўналишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси амалга ошираётган ишлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараённинг шаффофлигини таъминлаш ишида фаол қатнашган замондошларимизни рағбатлантириш мақсадида сиёсий партия Марказий Кенгаши ижроия қўмитасининг "Эҳтиром китоби" таъсис этилган.

"Жиззах овози" газетасининг бош муҳаррири, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлари гуруҳининг раиси Акрам Иномов партия дастурий Қояларини тарғиб этиш ва рўёбга чиқаришдаги муносиб иштироки учун "Эҳтиром китоби"га киритилди.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter