Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

БИЗНИНГ АХБОРОТ

 

"ИСТИҚЛОЛДА” ЯНГИ УЙ-ЖОЙЛАР

Мустақиллик йилларида барпо этилаётган улкан иншоотлар, равон йўллар ва кўприклар, шунингдек, кўркам турар-жойлар, боғ-роғлар - буларнинг барчаси халқимиз ақл-идроки, тафаккури, беқиёс куч-қудрати, улкан бунёдкорлик ва юксак яратувчилик салоҳиятининг ёрқин ифодасидир.

Юртбошимизнинг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига асосан ўтган йили туманимизнинг "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида ажратилган 2 гектар ер майдонида 60 та ва "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинида 8 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Натижада 96 та оила уй-жойга эга бўлди. Жумладан, ушбу уй-жойларнинг 6 тасига жисмоний имконияти чекланган фуқаролар эгалик қилишди.

Жорий йилда "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғинида 76 та, "Куёвбоши" маҳалласи ҳудудида 150 та ҳамда "Янгиобод" маҳалласи ҳудудида 6 та 3 қаватли 108 та хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.


ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНАДИ

Воҳамизда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига бўлган эътибор янада кучайтирилмоқда. Натижада, ўтган қисқа даврда воҳамиз қиёфаси тамомила ўзгариб, янгича чирой касб этди. Марказий кўчалар кенгайтирилиб, замонавий иншоотлар ва шинам турар-жой бинолари қад ростлаяпти.

 


Маълумотларга қараганда, туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли 848 километр ички йўлларнинг 643 километри бугунги кунда таъмирлашга муҳтож. Шу боисдан ўтган йили манзилли дастур асосида 28 километр ички йўллар таъмирланди. 26 километр тупроқли йўлларга шағал ётқизилди. Жорий йилда туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги 23,5 километр тупроқли йўлларга шаҚал ётқизилади.


СУВ КЕЛТИРГАН – АЗИЗ

Туманимиз аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, ичимлик ва оқова сувлар бўйича истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш буйича хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туман "Сувоқова" давлат унитар корхонасига қарашли 143 та сув қудуғи, 376 километр сув тармоғи мавжуд. Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш мақсадида 11 та қудуқ ҳамда 127 километр сув тармоҚини босқичма-босқич таъмирлаш бошлаб юборилди.

 

Ўтган йили манзилли дастур асосида 6 та ҳудудда сув иншооти қурилиши режалаштирилиб, 5 таси қисқа муддатда фойдаланишга топширилди. "Мукаммал қурилишсавдо" масъулияти чекланган жамияти аъзолари шу кунларда "Тоқчилик" маҳалласи аҳолисига ичимлик сув етказиб беришни таъминловчи қурилиш-монтаж ишларини олиб боришмокда.

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да яна 5 та ҳудудда сув иншооти қурилиши кўзда тутилаяпти.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter