Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ТЕСТ СИНОВЛАРИ МУВОФФАҚИЯТЛИ ЎТАЯПТИ

Айтиш жоизки, таълим тизимида тест усулига янгилик сифатида қаралиб, эскича ёндошиш ва мезонлардан воз кечиш ўзининг ижобий мевасини бермоқда.
 

Таъкидлаш жоизки, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, педагогларнинг обрўсини ошириш, ўқитувчиларни моддий-маънавий рағбатлантириш юзасидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар мазкур йўналишда диққатга молик ишларнинг амалга оширилишига замин яратмоқда.

Жумладан, жорий йилда тест синовларининг адолатли, очиқ ва ошкора, шаффофлилигини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг масъул ходимлари ҳар бир олий таълим муассасасига вакил сифатида бириктирилди. 1 августдан бошлаб билим олишга чанқоқ ёшларнинг дастлабки гуруҳи Жиззах Олимпия заҳиралари спорт мажмуасида замонавий талабларни ўзида мужассам айлаган ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида амалдаги тест синовларини топширди. Жараённи шаҳар ва вилоят жамоатчилиги вакиллари, халқ таълими фахрийлари, кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ўқитувчилар, йигит-қизларнинг ота-оналари, матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ходимлари кузатиб борди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, 2018-2019 ўқув йилида Жиззах Давлат педагогика институтига 23 минг 243 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Ёшларнинг 20 минг 368 нафари босқичма-босқич ўтказиладигантест синовлари натижаларига кўра келгусида қайси йўналишда таҳсил олиши ҳақидаги саволларига жавоб топади. Яна 2 минг 52 нафар абитуриент эса тегишли йўналишлар бўйича ижодий имтиҳондан ўтишди. Бу улар тест синовларидан имтиёзли равишда озод этилган, дегани. Шунингдек, олий ўқув юртига ҳозиргача 17 нафар фан олимпиадалари Қолиби, бир нафар абитуриент ¤з-бекистон Ёшлар иттифоқининг тавсияси билан, бир нафар ёш отаси ҳарбий хизматни ўташ чоҚида ногирон бўлганлиги ҳисобга олиниб, муддатидан олдин талабалар сафига қабул қилинди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter