Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ЯХШИ ДЎСТ - ТУГАНМАС ХАЗИНА

Қадимги юнон материалист-файласуфи Демокрит ўз вақтида "Қариндошлик муносабатлари эмас, қарашларнинг бирлиги дўстликка олиб келади", деб ёзган эди. Эрамизгача бўлган 460-370 йилларга тааллуқли ҳикматнинг умрибоқийлиги октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида шаҳримизда бўлиб ўтган "Korean Festival - 2018" тадбирида яна бир карра ўз ифодасини топди.


Шарқий Осиёда, Корея ярим оролининг жанубида жойлашган Жанубий Корея электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган мамлакат сифатида жумлаи жаҳонга таниш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг ноябрь ойида мазкур давлатга расмий ташрифи мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг дўстона тус олиши борасидаги янги босқични бошлаб берди. Куз фаслининг иккинчи ойида йўлга қўйилган мулоқотлар қитъадошларимиз санъати ва маданияти билан танишиш имкониятини яратди.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У бошчилигидаги делегация аъзолари ҳозир бўлган учрашувда Ўзбекистон-Корея мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг илк натижалари таҳлил этилиб, келгусидаги устувор йўналишлар белгиланди.

- Жиззах заминига иккинчи бор келганимни таъкидлашдан мамнунман, - деди элчи жаноблари табрик сўзида. - Умид қиламанки, бундан буён тез-тез учрашамиз.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Эргаш Салиев хорижлик меҳмонларни самимий қутлади. Делегация аъзоларига воҳамизда корейс инвес-торлари иштирокида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, иқтисодий шерикчилик асосидаги қўшма корхоналар фаолиятини барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Жумладан, Мирзачўл туманида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш режалаштирилаяпти.

Манфаатли мулоқотлар "Корея ва Ўзбекистон дўстлиги" мавзуидаги расмлар танловига уланиб кетди. Рангтасвир ихлосмандларининг юз нафардан кўпроғи томошабинлар ҳузурида ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Шахримиздаги 9-,4-,19-умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган Муҳаммад Абдумуродов, Азиз Авазов, Меҳриддин Қаршибоев, Шоҳруҳ Мелибоев, Азиза Аҳмедова тенгқурлари ўртасида Қолиб ва совриндор деб топилди. Ёш мусаввирларга Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан таъсис этилган 1-,2-,3- даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Кореянинг анъанавий жанг санъати ва замонавий рақслари унсурларини ўзида мужассамлаштирган "JUMP" мусиқий томоша гуруҳи, Ўзбекистон Корейс маданияти марказлари ҳузуридаги "Korio" ансамбли аъзоларининг чиқишлари ҳам ўзига хос маданий воқеага айланди. "Ғаройиб туш" фильми Жанубий Кореяда ушбу санъатга берилаётган эътибор тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш вазифасини бажарди.

Халқаро фестиваль миллатлараро дўстлик вақт ва сарҳадларни танламаслигини ўзида намоён қилди.

 

Р.ТОҒАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter