Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ЮРТ ОСОЙИШТАЛИГИ ПОСБОНЛАРИ

 

2006 йилнинг 6 декабрида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунга кўра, ҳар йили 25 октябрь куни ички ишлар идоралари ходимлари ўз касб байрамларини нишонлайди.

 

Эл осойишталиги йўлида жонини тикканлар, хизмат бурчи дея, оромидан кечганлар байрами бу кун. Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бу инсонлар тақдири. Қорли, ёмғирли кунларда ҳам улар ўз постларини ташлаб кетмайдилар.

Йўлларда тартибни сақлаганлар ҳам улар, юртга хавф туғдирганларни тутганлар ҳам улар. Эл осойишта ором олиши учун тунни бедор ўтказганлар, халқим, дея жиноятчи тиғига кўксини қалқон қилганлар ҳам улар.

Ёнғин хавфсизлиги ходимининг зиммасида ёнғинларнинг олдини олиш, аҳоли пунктларида, ташкилот ва корхоналарда ёнғин хавф-сизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш, ёнғинларни ўчириш, олов ичида қолганлар ва уларнинг мол-мулкларини сақлаб қолишдек ғоят муҳим масъулият бор. Шу маънода, бу касб ўз соҳибидан жисмоний бақувватлик, интеллектуал салоҳият, асосийси, жасоратни талаб этади.

Дарҳақиқат, бировни қутқариш мақсадида оловга юзланиш учун ўзгача мардлик ва шижоат зарур. Шу боис вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ҳудудлардаги бўлимлари ҳамда касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш, билимларини бойитишга қаратилган ўқув машғулотлари ва спорт мусобақалари мунтазам уюштирилмоқда.

Бу фаолият тизимни замонавий ёнғин ўчириш техникалари ва асбоб-анжомлар билан таъминлаш тадбирларига уйғун тарзда амалга оширилаётгани иш самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилаётир. Эътибордан ходимларнинг иш шароитларини яхшилаш масаласи ҳам четда қолаётгани йўқ.

Айтиш жоизки, соҳа вакилларининг матонат ва қаҳрамонликка йўғрилган фаолияти республикамиз раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланмоқда. Жумладан, мамлакатимиз Президентининг фармони асосида юртимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Жиззах шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 2- ҳарбийлаштирилган қисми бўлинма командири Алишер Қурбонов "Жасорат" медали билан тақдирланди.

Вилоятимиз ёнғин хавфсизлиги ходимлари вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган мусобақа ва танловларда ҳам юқори натижаларни қайд этмоқдалар. Хусусан, жорий йилда Сирдарёда ўтказилган "Ёш ёнғин ўчирувчилар" мусобақасида вилоятимиз вакиллари фахрли 2- ўринни қўлга киритди.

Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходими, катта лейтенант Фаррух Абдураҳмонов шу йил 18 августда пойтахтимизда ўтказилган "Энг фаол ёш ходим" кўрик-танловининг республика босқичида биринчи ўрин соҳиби бўлди.

Бугун профилактика инспекторининг иш тарзи ўзгарди, вазифалари доираси кенгайиб, чуқурроқ моҳият касб эта бошлади. Боиси, Президентимиз ташаббуси билан соҳа вакиллари халққа янада яқинлашди. Профилактика инспекторининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир масъулияти ҳар қачонгидан ортган, десак муболаға бўлмайди.

Табиийки, ана шу масъулиятга яраша шароит ва имкониятлар яратилди. Айни вақтда барча профилактика инспекторлари хизмат уйлари ҳамда имтиёзли кредит асосида автомашиналар билан таъминланди. Жойларда жамоатчилик назорат масканлари юзага келтирилиб, соҳа вакилларига ўқув муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари кўмак кўрсатадиган бўлди.

Шунингдек, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тизими такомиллаштирилди. Чунончи, Жиззах шаҳрида посбонлар махсус кийим, велосипед, ёритиш ва алоқа воситалари билан таъминланди. "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасидаги тадбирлар ҳамда секторларда амалга оширилаётган ишларда соҳа вакилларининг улкан ҳиссаси бор. Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар натижасида бир қатор ижтимоий муаммолар ҳал этилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда.

Дарҳақиқат, профилактика инспекторининг зиммасидаги масъулият қанчалик шарафли бўлса, шунчалик оғир. Ички ишлар тизимида шундай гап бор: "Кимки профилактика инспекторлигини қойиллатиб уддаласа, ички ишлар тизимининг ҳар қандай йўналишида бемалол ишлаб кета олади".

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ республика Вазирлар Маҳкамасининг вилоятимизда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этишга қаратилган қарори қабул қилинди. Ушбу қарор жиноятчиликка қарши курашда инновацион технологиялар ва услубларни қўллашни назарда тутади. Шунингдек, ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида вилоят ички ишлар бошқармаси таркибида ахборот-мультимедиа гуруҳи юзага келтирилди.

Бундан ташқари, вилоят ички ишлар бошқармасининг jiib.uz сайти фаолияти йўлга қўйилди.Қисқаси, ички ишлар тизимида кечаётган ислоҳотларни, ўзгаришу янгиликларни оммага етказиш, аҳоли ва ички ишлар органлари яқинлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш жараёнлари борасилдаги тадбирлар изчиллик билан амалга оширилаётир.

Собир СИБГАТУЛЛИН dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter