Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

Тадбиркорларнинг 1 480,4 млн.сўмлик солиқ қарзидан кечилди

  • Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизими такомиллаштирилиб, уларнинг эркин фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу йўлда соҳа субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан вилоят прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилояти бўлими ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги билан ҳамкорликда "Солиқ қарзининг пайдо бўлиш сабаблари, тўловларнинг амалга оширилишида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари" мавзуидаги "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш масалалари, фармонда белгиланган солиқ имтиёзларидан унумли ва мақсадли фойдаланиш, улар фаолиятида учраётган мавжуд муаммолар муҳокама этилди.


Тадбирда солиқ қарзига эга 110 нафар жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этди.

Фармон билан бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорлар, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, қайд этилган солиқ қарзлари, молиявий жарималар ҳамда пенялар ҳисобдан чиқарилиши, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган жисмоний шахслардан тегишли фаолият тури бўйича ўрнатилган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган бир йиллик миқдордаги қатъий белгиланган солиқни бир йўла ундириш тартиби ҳам бекор қилиниб, тадбиркорлар фаолияти амалга оширилишидаги яна бир тўсиқ олиб ташланганлиги юзасидан тушунчалар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳудудда олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида, 227 нафар фуқароларимиз тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклади, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан сўнг уларга тегишли 1480,4 миллион сўм солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.

Бу эса ўз навбатида уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаши, янги иш ўринлари яратиши ҳамда бюджет тушумларига ҳиссасини қўшишини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан биринчи бор берилаётган имкониятдир.

- Бир неча йилдан бери давлатдан молиявий жарима бўйича қарзларимни тугатиш масаласини ечолмай қийналиб юрган эдим. Семинарда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар, солиқдан бўлган қарзимнинг кечилишини эшитиб тадбиркорликка бўлган иштиёқим яна уйғонди ва шу куннинг ўзидаёқ фаолиятимни қайта тикладим. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан менинг 96,7 миллион сўмлик солиқ қарзларим ҳисобдан чиқарилди. Шу жойда мен бир туйғуни хис қилдим. Бу юртда туғилиб ўсган ҳар бир фуқаро бахтли яшаши мумкин, фақатгина шукур қилиб берилган имкониятдан оқилона фойдаланиши лозим, - дейди фуқаро Достон Хамроқулов.

Бугун ушбу ҳужжат ижроси ва унинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш муҳим аҳамият касб этади. Негаки, унда кўрсатилган барча имкониятлар халқимиз, қолаверса, тадбиркорлик субъектлари учун фойдалидир. Айни кунларда мазкур масала юзасидан мутасадди соҳа вакиллари билан ҳамкорликда тадбиркорлик ва молия-хўжалик фаолиятини тиклаш, шунингдек, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга фаол ёрдам бериш мақсадида шаҳар ва туманларда фуқароларимиз билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз томонидан 2018 йил 27 июлда қабул қилинган Фармон тадбиркорликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, соҳадаги мавжуд муаммоларга барҳам бериш ҳамда тадбиркорларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда хизмат қилади.

Ҳурматли вилоятимиз тадбиркорлари! 2019 йил 1 январь тобора яқинлашаяпти. Сиз тадбиркорлик мақоми, ўтган солиқ қарзига эга бўлсангиз, юқорида қайд этилган Фармон билан яратилган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятингизни тиклашни унутманг!

вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик

билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter