Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

Фаолият тубдан такомиллашади

  • Вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг VI ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини такомиллаштириш борасида ҳудудда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
 

Cўнгги беш йил мобайнидаги фаолиятда эришилган ютуқлар, ҳал қилиниши лозим бўладиган муаммолар ҳақида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Назира Мухторова қилган маърузада ва мазкур маъруза юзасидан бўлган музокараларда сўзга чиққан нотиқлар томонидан атрофлича сўз юритилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг асосий вазифаларини белгилаб берди.

 


Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бошланғич ташкилот, шаҳар ва туманларда ўз аксини топиши лозим. Бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Гулнора Маъруфова маърузасида бугунги куннинг долзарб масалалари бирма-бир тилга олинди.

Назира Мухторова кўпчилик овоз билан яна вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб сайланди.

Ҳисоб-сайлов конференциясида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Эргаш Солиев иштирок этди.

Р.ТОҒАЕВ


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter