Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

КУН НАФАСИ

 

Вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда Сангзор воҳасида туғилиб ўсган мусаввирларнинг асарлари кўргазмасини ташкил этмоқда. Ғаллаороллик ранг тасвир ихлосмандлари маданий-маърифий тадбирнинг илк томошабинлари бўлишди.

 

Қишлоқ тумани марказидаги 44-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси Ботир Зокиржонов турли йилларда яратган асарлар тасвирий санъат мухлисларига намойиш қилинди. Полотноларнинг асосий қисмида ўаллаорол ўтмиши ва бугуни акс этганлиги диққатга моликдир.

2007 йилдан буён Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси ҳисобланадиган ҳамюртимиз мўйқаламига мансуб ранг-баранг асарлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар томошабинларига ҳам яхши таниш.

Маданият ишлари аълочиси Эргаш Ўриновнинг тахририятимизга маълум қилишича, кўргазма вилоятимизнинг барча туманларида ҳам намойиш қилинади.

* * *

Вилоят халқ таълими фахрийлари Кенгаши раиси Саидаҳмад Мирзабеков II даражали "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 июлдаги "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига асосан таъсис этилган I, II, III даражали кўкрак нишони билан тақдирланган нуронийлар сони жорий йилнинг ноябрь ойи бошларига келиб 37 нафарга етди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter