Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ИФТИХОР КЕЛТИРАР

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгашининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда таъсис этилган "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан биринчи марта тақдирланган юртдошларимиз номи маълум қилинди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июлдаги "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қароридан келиб чиқилиб мукофотланганлар орасида шаҳримиздаги Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари-маслаҳатчиси Абдуғани Ботиров (суратда чапдан иккинчи) ҳам бор.

 

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилининг куз фасли адоғида келган хушхабар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидаги каттаю кичикни бирдек қувонтирди. Бу мужданинг ўзига хослиги шундаки, Соҳибқирон бобомиз номи билан атаб келинаётган маҳалланинг вакили "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонига лойиқ кўрилган ҳамшаҳарларимиз рўйхатини бошлаб берди.

Жамоатчилик асосида ишлашни ҳамма ҳам хуш кўрмайди. Аммо Абдуғани ака Ботиров ҳақида бу фикрни айтиб бўлмайди. Қарийб 6 минг нафар аҳолининг манфаатлари тўғрисида ўйлаш, холис хулоса чиқариш, томонларга маъқул тушадиган маслаҳатларини бериш раиснинг ўринбосарини эл-юртга танитди. Мана ўн олти йилдирки, Ботиров маҳалла институтининг фидойи вакиллари сафида меҳнат қилиб келмоқда.

Вазифалар тақсимотига кўра, бу инсон асосан кексалар ва фахрийлар билан ишлаши лозим. Аммо бошқалардан фарқли ўлароқ, Ботиров нуронийларни ёшлар билан доимий ҳамкорлик қилишга йўналтира олди. Бу фикрни ижобий натижалар кўрсатиб турибди. Жумладан, маҳаллада 2015-2017 йилларда содир этилган жиноятлар сони 22 тадан 13 тага камайди. Оилавий ажримлар қайд этилмади. Ўрта махсус ўқув юртларини битирган 118 нафар ёшларнинг қарийб олтмиш фоизи иш билан таъминланди.

Томорқадан фойдаланадиган оилалар сонини ошириш, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш кичик ва ўрта бизнес ҳаракатини қўллаб-қувватлаш жараёнига кўмаклашиш Абдуғани ака Ботиров фаолиятида етакчи ўринни эгаллаган. Бу саъй-ҳаракатлар 1085 та оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш учун хизмат қилаяпти.

- Бу эътиборни барча бирдай ҳис этиши зарур, - дейди ҳамшаҳримиз қатъият билан. - Шундай экан, рағбат биз, маҳалла фаоллари зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. Шундай экан, ҳали қиладиган ишларимиз, бажарилишини кутаётган вазифаларимиз кўп.

Тақдирланган замондошларимиз орасида Шароф Рашидов туманидаги "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Меҳригул Қораева ҳам бор.

"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонлари ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги пул мукофотлари вилоятимизнинг 12 нафар вакилига 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланиб ўтказиладиган тантанали маросимларда топширилади.

Раҳматулла ЮНУСОВ

Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter