Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

КУН НАФАСИ

 

Вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси аъзоларидан бир гуруҳи мамлакатимиз пойтахтига қилган сафарини якунлади. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Дебют - 18" республика кўрик-фестивалида ҳамшаҳарларимиз томошабинлар ҳукмига "Чингизхоннинг оқ булути" асарини ҳавола этишди.

Икки асрнинг шоҳиди саналадиган санъат даргоҳида ишлаётган иқтидорли режиссёр Умид Норматов саҳнага олиб чиққан асар буюк ёзувчи Чингиз Айтматов туҚилган куннинг 90 йиллигига бағишланади.

Кўрик-фестиваль якунлангач санъаткорлар иштирокида янги асар атрофлича таҳлил этилди. Тез кунларда янги асар намойиши бошланади.

** *

"Соғлом авлод учун" халқ-аро хайрия фонди вилоят бўлими, Шароф Рашидов тумани таянч пункти ҳамкорлигида Учтепа қўрғонида "Биргаликда кучлимиз - ҳамжиҳатликда курашайлик" лойиҳаси доирасида соғломлаштириш тадбири уюштирилди.

Мулоқотларда ҳудудда "Диабетга ўрин йўқ", "Диабетга қарши курашайлик" мавзуларида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳолати таҳлил этилди. Маҳаллалар, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида келгусида рўй берадиган ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Президентимиз раислигида 9 ноябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ва соҚлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш орқали касалликлар профилактикасини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Бу даъватга амалий иш билан жавоб бериш вақти етди.

Маросимда қандли диабет хасталигига дучор бўлган ҳамюртларимизга дори-дармонлар, энг зарур тиббий анжомлар туркуми беғараз ёрдам сифатида берилди. Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари доимий рўйхатга олинган беморларни чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказиб, уларга тавсиялар беришди.

** *

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида 30 та асосий ва 3 та танловдан ташқари номинациялар бўйича биринчи марта ўтказилган "Йилнинг энг яхши шифокори" кўрик-танловининг натижалари чиқарилди.

Шаҳримиздаги 2-оилавий поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори Гулноза Раҳматова "2018 йилнинг энг яхши умумий амалиёт шифокори" номинацияси бўйича совриндор деб топилди.

"Йилнинг энг яхши педиатр-неонатологи" номинацияси бўйича таъсис этилган мукофотни Шароф Рашидов тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг педиатри Малика Исаева қабул қилиб олди.

Вилоят эндокринология диспансерининг бош шифокори Озодбек Мавлонов "Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси" номинацияси бўйича, ушбу диспансерда ишлаб келаётган врач-эндокринолог Дилдора Одилова "Йилнинг энг яхши эндокринологи" номинацияси бўйича эътироф этилди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter