Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ХАЛҚИМИЗ СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАФАККУРИНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИ

 

Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган вилоят ва шаҳар жамоатчилигининг тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Эргаш Солиев тантанали маросимда сўзга чиқиб, ҳозир бўлганларни энг улуғ, энг азиз умумхалқ шодиёнаси билан муборакбод этди.

Йигирма олти йил мобайнида мамлакатимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтди. Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимиз энг аввало, Конституциямиз билан боғлиқ.

Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, замондошларимизнинг дунёқараши ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси Бош Қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир. "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да эришилган ижобий натижалар бу фикрни тўлиқ тасдиқлайди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 13 июлдаги "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарорига асосан 11 нафар шижоатли, фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари биринчи марта ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Вилоятимиз раҳбари ҳамюртларимизга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғаларини топширди.

Тантанали йиғилиш қатнашчилари учун пойтахтимиз ва вилоятимиз ижрочилари тайёрлаган концерт дастури намойиш этилди.

Р.ТОҒАЕВ

 

ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланиб ўтказилган маросимда туман ҳокими Зоир Мирзаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этди.

Таъкидланганидек, ўтган вақт оралиғида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилди. Жумладан, туманда жорий йилда 113 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида 206 та намунавий уй-жойлар, 2 та мактаб, 6 та мактабгача таълим муассасаси қуриб фойдаланишга топширилди. 11 километр ичимлик суви, 6 километр табиий газ тармоғи тортилди, 6 километр йўл таъмирланди. Кам таъминланган, уй-жойга мухтож 16 нафар юртдошларимиз ўз уйларига эга бўлди.

Маросимда халқ хўжалигининг турли соҳаларда фаолият кўрсатиб алоҳида ютуқларга эришган бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик соғалари топширилди.

Санъат усталари, туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилиб, Ватан, тинчлик, озодлик, севги ва садоқатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга манзур бўлди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

Суратда: (чапдан) Жиззах политехника институти талабаси Барно Қўшбоқова, 18-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Озода Ахбутаева ҳамда бокс бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони Жаҳонгир Зокировлар байрам таассуротлари ҳақида суҳбатлашиб турган пайт.

Муаллиф олган сурат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter