Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

РИЗҚ-РЎЗ ЯРАТУВЧИЛАРИ

Вилоят мусиқали драма театри, "Яккасарой" тўй ва тантаналар мажмуида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди.

2018 йилнинг баҳори ва ёзи аграр сектор вакилларини яна бир карра синовдан ўтказди. Аммо сохада режани бажаришнинг уддалангани ҳар қанча таҳсинга лойиқдир. Бу меҳнатнинг эътирофи давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида ҳам ўз ифодасини тўлиқ топган. Мазкур табрик Қишлоқ ва сув хўжаликлари, ишлаб чиқариш корхоналари, фермер хўжаликлари ва бошқа мутасадди ташкилотларга тааллуқлидир.

Иккинчи маротаба нишонланаётган байрам воқеаларга бой бўлди. Президентимизнинг жорий йил 8 декабрдаги фармонига асосан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳи давлатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Қишлоқ хўжалиги фидойиси", Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг "Илғор фермер", "Намунали томорқачи" кўкрак нишонлари билан тақдирланганлар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор. Йил сарҳисобига баракали улуш қўшган 11 та фермер хўжаликлари етакчилари Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилиш ҳуқуқини берадиган сертификат эгасига айланишди.

Ризқ-рўз яратувчиларига ушбу мукофотларни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Эргаш Салиев тантанали вазиятда топширди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, Зиёда ижросидаги дилтортар қўшиқлар, шунингдек, вилоятимиздаги бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқиши байрамона даврага алоҳида файз бағишлади.

Собир СИБГАТУЛЛИН

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter