Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР

 Мактабимизда хорижий тилларни ўрганишга бағишлаб ўтказилган тадбирларда 2-11 синфлар ўқувчиларининг ижодий қобилияти намоён бўлди.

Таъкидлаш керакки, ўқув жараёнида ноанъанавий дарс усулларидан фойдаланилгани ўқувчиларнинг дарсни ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатди. 3-"а" синфда ўқитувчи Роза Шарипова ўтган очиқ дарсда худди шу жиҳат кўзга ташланди. "Кутубхонада" номли дарсда ўқувчилар ранг-баранг тарқатма материаллар билан ишлашди.

2-"б" синфда ўтказилган "Бизнинг уй" мавзуидаги очиқ дарс ҳам таассуротларга бой бўлди. Ўқитувчи Дурдона Мўминова ўқувчиларнинг мустақил равишда ишлашига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбир доирасида бадиий ва ҳуснихат бўйича ҳам танлов ўтказилди. Совриндорлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланди

Дилрабо МАВЛОНОВА,

шаҳардаги 9-умумий ўрта

таълим мактабининг рус тили

ва адабиёти фани ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter