Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

БУЮК АДИБГА ЭХТИРОМ

  • Мамлакатимизда адабий соҳага берилаётган эътибор кўплаб ислоҳотларнинг дебочаси бўлаяпти. Ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, хотира кечалари халқимизнинг, айниқса ёшларнинг бадиий-эстетик диди ўсишига кўмак беради.

 

Вилоят мусиқали драма театрида атоқли адиб Чингиз Айтматов туғилган куннинг 90 йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирда ҳам шу хусусда сўз борди. Кечада вилоят ҳокимлиги, маънавият-маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳудудий бўлими, Жиззах Давлат педагогика институти ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди.

- Чингиз Айтматов адабиётга ёрқин нур бўлиб кириб келди, - дейди Ёзувчилар уюшмаси бўлими раиси Меҳрибон Абдураҳмонова. - Унгача адабиётда барча гап айтиб бўлинган, гўё мавзу қолмагандек эди. Бироқ Чингиз Айт-матов ўзига хос мавзуларни қаламга олди, мавзуларга бошқа жиҳатдан ёндашди. Биргина, "Оқ кема" ёки "Асрга татигулик кун" асарини сўзимизнинг исботи сифатида келтириш мумкин. Мазкур асарлар рамзий образлар, сюжет воқеалари билан эътиборга моликдир.

Тадбир сўнгида ёзувчининг "Чингизхоннинг оқ булути" асари асосида саҳналаштирилган спектакль ҳам намойиш этилди. Спектакль Чингизхон қўшинидаги юзбоши Эрдене ва каштачи Дўғулангнинг муҳаббати каби соф инсоний туйғуларни тараннум этади. Асарда муҳаббатга ҳеч зот ҳукмронлик қила олмаслиги, тақдирдан ҳеч ким, ҳатто шоҳ-у ҳоқонлар ҳам қочиб қутула олмаслиги, ҳар қандай уруш инсонлар бошига мусибат олиб келиши ҳақида мушоҳада юритилади.

Гавҳар ЙЎЛДОШ қизи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter