Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ҲАРБИЙ ҚИСМГА САЁҲАТ

  • Ватанни севмоқ иймондандир. Ҳар бир инсон мазкур ҳикматнинг мағзини яхши англайди. Ватанни ғанимлардан асраб, унинг ривожига ҳисса қўшиш эса дахлдорлик ҳиссини туйган ҳар бир фуқаронинг дастуриламалига айланиши шубҳасиз.

 

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармойишида бу жиҳат алоҳида қайд этилган.

Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни нишонлаш, фуқароларда миллий армиямиз билан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида коллежимизда ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Ўқувчилар "Очиқ эшиклар куни"да ҳарбий қисмларга ташриф буюришди. 2-босқич ўқувчиларининг Чақириққача ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчиси Шерқўзи Жўраев бошчилигида "Н”-ҳарбий қисмга қилган саёҳати таассуротларга бой бўлди.

Ташриф давомида ўқувчилар ҳарбий-техника ва қурол-аслаҳаларни ишлатиш тартибини ўрганишди. Ҳарбий хизматчилар билан бўлиб ўтган давра суҳбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Ватанпарварлик ойлиги тенгқурларимиз иштирокида спорт мусобақалари ҳамда оммавий беллашувлар ҳам ўтказилмоқда.

Бахтигул ХОЛИҚОВА,

вилоят юридик

коллежининг ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter