Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

БОЛАЛАР МАМНУН

 

Шаҳардаги 29- "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг қишки таътил кунлари ҳар қачонгидан мазмунли ва қизиқарли ўтди. Тарбияланувчилар Қорбобо ва Қорқизнинг совғаларидан ташқари вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, ҳомий ташкилотларнинг Янги йил совғаларини ҳам олишди.

Яқинда Пахтакор туманидаги 31-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам "Меҳрибонлик уйи”да байрам тадбири ташкил этиб, таътил кунларининг янада қувноқ ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Тадбир давомида мактаб ўқувчилари куй-қўшиқлар ижро этдилар, эртаклардан саҳна кўринишлари намойиш қилдилар.

Мактаб директори Ҳаёт Бўронова жамоаси тайёрлаган совғаларни "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига топширар экан, болаларга ўқишда муваффақиятлар тилади. У ҳар бир бола камолоти, фидокор инсон бўлиб етишиши давлатимиз учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида пахтакорлик ўқувчилар ва "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ўртасида дўстлик ришталари боғланди.

Фотима РУЗИБОЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter