Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

БАЙРАМ БАЙРАМГА УЛАНДИ

Янги йил қувончи фарзандларимизнинг кулгусию юз-кўзида яққол акс этади. Мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактабларида уюштирилаётган байрам тадбирларида жажжи қизалоғу болакайларнинг хурсандчилиги янада ошади. Айниқса, янги йил тантаналарига 1-синф ўқувчиларининг саводхонлик байрами уланиб кетиши ёрқин онларнинг шукуҳини кучайтиради.

 

Шаҳримиздаги 17-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тантанада болажонлар ҳарфлар, "Алифбо” китоби тилидан шеърлар ўқишди. Шўх куй-қўшиқларга айланган ҳиром ота-оналар ва меҳмонларга хуш кайфият улашди. Ўқитувчи Сайёра Маматқулова дарс бераётган синфда 33 нафар болажон таълим олади. Улар саводхонлик байрамини ўзгача шукуҳда нишонлашди. Ҳаяжон ичидаги ўқувчилар ўз чиқишларини маромига етказишди. Бу ўринда ота-оналар ва меҳмонларнинг қўллаб-қувватлаши ижобий аҳамият касб этди.

Саводхонлик байрамида эртак қаҳрамонлари, "Қорбобо ва Қорқиз, Ялмоғиз кампирнинг чиқишлари, ўқувчиларга совғалар улашилгани даврага янги йил руҳиятини олиб кирди.

Гавҳар ЙЎЛДОШ қизи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter