Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

“МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!”

Шароф Рашидов туманидаги 13-мактабгача тарбия муассасасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтгандан кейин тарбияланувчиларнинг аксарияти шундай азму-қарор қилди.

 

МТМда байрам тадбирига жиддий тайёргарлик кўрилди. Айниқса, тарбиячи Гулноз Азизованинг жонкуярлиги боис байрам ўтадиган жой чиройли безатилди. Шу куни болакайлар илк марта эгниларига ҳарбийлар кийимини кийишди. Уларнинг саф тортиб, шахдам одимлашлари, саволларга дадил, тутилмай ҳарбиёна жавоб беришларини кўриб нафақат тарбиячилар, ҳатто байрамда иштирок этган ота-оналар қалби ҳам ғурур, фахр туйғуларига лиммо-лим бўлди.

 

Байрам тадбирида болалар она-Ватан, мустақилликни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этдилар. Ҳарбийлар ҳаёти акс эттирилган саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Ҳа, беғубор болалар қалбига Ватан туйғуси мана шундай тадбирлар орқали кириб боради.

Гулноза ЖАМОЛОВА,

Шароф Рашидов туманидаги 13-МТМ тарбиячиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter