СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШАДИ
Айни пайтда маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтаётган йиғилишларда ўтган вақт мобайнидаги саъй-ҳаракатлар сарҳисоб этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинаяпти.
Тўртта сектор етакчилари чиқишида таъкидланганидек, ҳисобот даврида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш борасида муайян тажриба тўпланди. Давлатимиз раҳбарининг "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони келгусида бутунлай янги тизим вужудга келишини таъминлайди.
,