Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

КУН НАФАСИ

 

 

* Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган ҳудудий ўқув-семинарда "Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида 2018 йилда амалга оширилган ишлар, жорий йилдаги вазифалар ҳақида сўз борди.

Маълумки, халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамкорлигида ҳаётга татбиқ этилаётган саъй-ҳаракатларни молиялаштириш учун 0,7 миллион АҚШ доллари ажратилган. Бу сармоя Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида бажариладиган ишлар учун йўналтирилаяпти.

Тадбирда деҳқон ва фермер хўжаликлари, сут ишлаб чиқарувчи ва маҳсулотни қайта ишловчи корхоналар рентабеллигига эришиш, субъектларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш борасидаги илғор тажрибалар умумлаштирилди. Тармоқ вакиллари учун манфаат келтирадиган "иқтисодий занжир"ни янада мустаҳкамлашга оид таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

* Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев "Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига "Адолатли депутат", "Халқпарвар депутат" ва "Меҳнаткаш депутат" мақомларини тақдим этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Мазкур қарорга мувофиқ, "Жиззах пластмасса" заводи ҳиссадорлик жамияти бошқарувининг раиси, 26-"Хайробод" сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Элёр Тўрақуловга 2018 йилдаги серқирра фаолияти учун "Халқпарвар депутат" мақоми берилди.

* Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши, "Фаол аёллар" қаноти ҳамкорлигида "Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли" кўрик-танлови ҳудудий босқичи ташкил этилди.

Анъанавий тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сиёсий партиядан сайланган депутатлар, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий ҳамда вилоят Кенгашлари масъул ходимлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгаши вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди.

Кўрик-танловда ҳамма шартларни тўлиқ бажариб энг яхши натижа кўрсатган шаҳримиз вакиласи Азиза Ҳасанова 1-ўринни эгаллади. ўолиб келгусида мамлакат миқёсидаги кўрик-танловда қатнашади. Совриндорларга ташкилотчилар таъсис этган диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

* Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Жиззах бўлими келгусида ўз манзилини ўзгартириб, янгидан барпо этиладиган бинога кўчиб ўтади.

Жаҳон ва Шарқ меъморчилигининг анъаналарини ўзида ифода эттирадиган объектни GRAND SUPER PROJECT масъулияти чекланган жамиятнинг ишчи-хизматчилари ва қурувчи-муҳандислари бунёд этишаяпти.

Молия муассасасининг тўрт қаватли муҳташам биноси шаҳримизнинг "Са-йилжойи" маҳалла фуқаролар йиғинида қад ростлайди.

* Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамиятида автоматлаштирилган тизимни жорий этишнинг янги босқичини амалга оширишга киришилди. KAIFA/MA 110-P русумидаги электр ҳисоблаш ускуналарини хонадонларга ўрнатиш ишлари вилоятимизда биринчи бўлиб шаҳримиздаги "Заргарлик" маҳалла фуқаролар йиғинида йўлга қўйилди.

Ҳудуддаги қарийб 60 та кўп қаватли уйларда муқаддам ўрнатилган қурилмалар ўрнини янги русумли, фойдаланиш учун қулай электр ҳисоблаш воситаси эгаллайди. Кенг кўламдаги ишларни ўз вақтида уддалаш мақсадида акциядорлик жамиятининг туманлардаги вакиллари жалб этилди. Бу саъй-ҳаракатлар вилоятимиз марказидаги қарийб 39 мингта хонадон ушбу қулайликдан баҳраманд бўлишини таъминлайди.

Замонавий андозаларни ўзида мужассам этган электр ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш вилоятимизнинг барча туманларида амалга оширилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter