Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

“САРВҚОМАТ ДИЛБАРИМ”НИ КЎРГАНИ БОРАМИЗ

 

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ўаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида давлат буюртмаси асосида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан турли мавзуларга оид бадиий фильмлар суратга олинди.

Айни пайтда мамлакатимиз шаҳарларида миллий санъатимизда ўзига хос воқеа бўладиган асарларнинг умумхалқ намойиши йўлга қўйилаяпти.

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ ҳамшаҳарларимиз ва Сангзор воҳасининг меҳмонлари "Исломхўжа", "Ҳаёт", "Иссиқ нон", "Берлин-Оққўрғон", "Сарвқомат дилбарим" ва "Тинчлик ортида" бадиий фильмларини 14 январдан бошлаб вилоят мусиқали драма театрида томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.

Шаҳар ҳокимлиги ва "Республика кинопрокат маркази" Давлат унитар корхонасининг вилоят филиали ҳамкорлиги натижаси ўлароқ мулкчилик шакли турлича бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари 1 февралгача ушбу қулайликдан баҳраманд бўлишади.

Янги бадиий фильмлар ижтимоий ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқилган жадвал асосида халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимида, олий ўқув юртларида йил давомида намойиш этилади.

Р.ЮНУСОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter