Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

 

Юртимиз бошқа норуда хомашёлари билан бирга табиий пардозбоп тошларнинг улкан захирасига эга ҳудуд ҳисобланади. Шу боисдан инвесторлар ҳамда тадбиркорлар ҳамкорлигида табиий пардозбоп тош чиқиндиларидан юқори сифатли сунъий тош ва плиткалар ишлаб чиқариш бугунги куннинг муҳим талабидир. Яқинда "Жиззах пластмасса" акциядорлик жамиятида италиялик инвесторлар ва воҳамиз тадбиркорлари ҳамкорлигида "Jizzakh Stone Quality" МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон - Италия қўшма корхонаси иш бошлади.

Ушбу корхона лойиҳаси учун учун жами 2 миллион 583 минг евро, шу жумладан, 600 минг еврога тенг эквивалентда корхонанинг ўз маблағи, 1 миллион 83 минг евро банк кредити, инвесторларнинг 900 минг еврога тенг маблағ ажратилди.

- Юртимиз дунёдаги тош ва тош маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етакчи ўринлардан бирида саналади, - дейди италиялик инвестор Жованни Петричиоли. - Юртингизда тадбиркорлар ҳамда инвесторларга яратиб берилаётган имкониятлар келгусида ўз натижасини беради. Бунга мисол тариқасида бугун иш бошлаган корхонани келтириб ўтиш ўринли.

Корхона келгусида ишлаб чиқараётган маҳсулотларини юртимиз бозорларида, қолаверса, қўшни республикаларга экспорт қилиш режалаштирилган.

- Кейинги икки йил мобайнида "Жиззах пластмасса" акциядорлик жамияти жамоаси қурилиш материаллари ишлаб чиқариш турларини 120 тадан 180 тага етказди, - дейди "Ўзқурилишматериаллари" АЖ бўлим бошлиғи Мақсудбек Юсупов. - Эндиликда табиий тошлар ишлаб чиқариш борасида ҳам жадал ишлар олиб борилади. Табиий тошлар чиқиндиларидан ҳар хил ўлчамлардаги сунъий мармар тошлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхона келгусида йилига 360 минг метр кв.дан ортиқроқ сунъий тош ишлаб чиқариш қувватига эга. Эндиликда мазкур корхонада 30 дан ортиқ маҳаллий ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлади.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter