Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

ҲАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОР

Давлат дастури қандай бажарилмоқда? "Жиззах ҳақиқати" ва "Джизакская правда"газеталарининг бирлашган таҳририяти мажлислар залида уюштирилган анжуманда бу саволга жавоб изланди.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси, республика товар-хом ашё биржаси, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида йўлга қўйилган мулоқотда давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 июндаги "Ҳар бир оила тадбиркор" дастурини ҳаётга тадбиқ қилишнинг бориши Сангзор воҳаси мисолида таҳлил этилди.

Ўтган вақт оралиғида дастурнинг асосий ўналишлари доирасида шаҳар ва туманларда муайян ишлар бажарилди. Жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, оилавий тадбиркорларга энг кам иш ҳақининг 150 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда, фоиз ставкаси йиллик 7 фоиз миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.


Дўстлик туманидаги "Наврўз" шаҳарчасида яшовчи тадбиркор Жозил Эргашев ўтган йилда ажратилган 67 миллиард 604 миллион сўмлик кредитни олган 2537 та оиланинг эгаларидан бири. Замондошимиз оммавий ахборот воситаларининг ходимларига оила қўлга киритган ютуқлар, келгусидаги режалар ҳақида сўзлаб берди. Меҳнат фахрийсининг ишонч билан уқтиришича, ернинг ҳар бир қаричида хазина бор. Ҳамма гап бу бойликни вақтида топишда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ўакимов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиҚи УлуҚбек Одилов маърузаларида миллий дастурни тарғиб қилиш борасида воҳадаги газеталар ва телерадиоканалларнинг фаолияти холис таҳлил қилинди. Серқирра жараёнда медиамаконнинг имкониятларидан тўлақонли фойдаланилмаяпти. Иқтисодий таҳлил ўрнини кўпинча баён эгаллаяпти.

Конференцияда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қаламига мансуб чиқишларнинг долзарблиги масаласига урғу берилди. Дарҳақиқат, давр билан ҳамнафас бўла олмаган вақтли матбуот нашри ёхуд телерадиоканал охир-оқибат аудиториясини йўқотади. Шундай экан, медиа-макон иштирокчисининг бугун имижини яратиш пайти етди. Ҳудудий анжуман бу борада ташланган амалий қадам вазифасини бажарди.

Тадбирда "Ҳар бир оила- тадбиркор" Давлат дастурининг изчил тарҚиб этилишига муносиб ҳисса қўшгани учун вилоят телерадиокомпаниясининг бўлим муҳаррири Жамолиддин Нуриллаев, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ҳаким Фозилов, "Жиззах ҳақиқати" газетасининг бўлим муҳаррири Васил Илёсов, "Жиззах овози" газетасининг бош муҳаррири Акрам Иномов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Конференцияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев иштирок этиб сўзга чиқди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter