Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

КУН НАФАСИ


 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги жорий йилнинг 1 мартида вилоятимиз марказида бизнес-инкубаторни фойдаланишга топширади. Ушбу янги тузилма "Ил
ғор ҳудуд" ёшлар ижтимоий ривожланиш дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг дастлабкиси ҳисобланади.

Янгилик тўғрисида вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш ма-салалари бўйича ўринбосари Азим Аҳмадхўжаевнинг ёш тадбиркорлар билан учрашувида маълум қилинди.

* * *

Шароф Рашидов тумани аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил қилади. Ана шу жиҳат ҳисобга олиниб ҳудудда ёзги амфитеатр ва ёшлар боғи барпо этилади.

Янги мажмуада аҳолининг турли қатлами, биринчи нав-батда навқирон авлод вакиллари учун барча қулайликлар яратилади.

* * *

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясининг мажлисида қонун устуворлигини таъминлаш борасида судлар томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар тингланиб муҳокама этилди.

Вилоят Жиноят, фуқаролик ишлари, маъмурий, иқтисодий судларининг раислари Эркин Ходжакулов, Акром Шукуров, Асқар Мамараҳимов, Дониёрхўжа Маҳаматов ҳисоботларида ўтган даврда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари, хотин-қизлар қўмиталари, "Оила" марказлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги мустаҳкамлангани таъкидлаб ўтилди.

Мажлисда вилоят маъмурий суди "Менинг маҳаллам - менинг судьям" ғояси асосида фуқаролар йиҚинларида ўтказган сайёр учрашувлари, очиқ мулоқотлари фаолият шаффофлигининг энг яхши намунаси деб баҳоланди.

* * *

Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманидаги маҳалла фуқаролар йиҚинларининг етакчилари 2018 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари доирасида Мирзачўл тумани марказида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиб қайтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолия-тини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган намунавий ўқув-семинар кўп сонли иштирокчиларга Мирзачўл тажрибасини ўрганиш имкониятини яратди.

Ўқув-семинарда дастурлар, "Илғор ҳудуд" лойиҳасида белгилаб берилган йўналишлар, давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда маҳалла фуқаролар йиҚинлари олдида турган вазифалар ҳақида сўз борди.

* * *

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани Кенгашларининг "Адолатли депутат", "Халқпарвар депутат", "Меҳнаткаш депутат" мақомини бериш тўҚ-рисидаги қарорлари қабул қилинди.

Ушбу қарорларга мувофиқ, 14-Сайхун сайлов округидан депутат Бахтиёр Эшонқулов "Адолатли депутат", "Карина-Каю" дорихонасининг мудири Саҳоб Мусаев "Халқпарвар депутат", Ўзбекистон ХДП аъзоси Холмамат Алиқулов "Меҳнаткаш депутат" мақомини ол-ди.

Ана шундай эътирофга туманимиздаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директорининг ўринбосари Зулайҳо Раззоқова, 11-Қатортол сайлов округидан депутат Баҳринисо Сувонқулова, таълим жонкуяри Дилмурод Каримқулов лойиқ кўрилди.

* * *

"Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви томонидан мамлакатимиз ҳудудларида йўлга қўйилган тиббий кўрик хулосаларига кўра даволаниш жараёнини Германия давлатида давом эттириш имкониятига эга бўлган болалар сафига вилоятимиз вакили Жавлонбек Юсупов ҳам киритилди.

Февраль ойининг иккинчи ўн кунлиги якунига етаётган пайт-да 12 ёшли ҳамюртимиз бир гуруҳ тенгқурлари билан хорижга жўнаб кетди. Шуни таъкидлаш керакки, Жавлонбек Европа қитъасида мураккаб даволаш жараёнининг иккинчи босқичини ўтказади.

* * *

"Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вилоят филиали ва Шароф Рашидов тумани таянч маскани ҳамкорлигида ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида навбатдаги тиббий кўрик ва мурувват ёрдами кўрсатиш йўлга қўйилди.

Ижтимоий акция доирасида туман тиббиёт бирлашмаси кўмагида "Сарайлик”, "Қулписар”, "Зиёкор”, "Жиззахлик”, "Гандумтош” маҳаллаларидаги қарийиб 400 та хонадон аъзолари саломатлиги кўздан кечирилди. Юзга яқин ҳонадондан манзилли хабар олинди.

Кам таъминланган, ижтимоий муҳофаза эҳтиёжманд ои-лаларнинг аъзоларига дори-дармонлар туркуми ва санитария-гигиена воситалари беҚараз ёрдам сифатида топширилди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter