Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

КУН НАФАСИ

 


Пойтахтимиздаги "YANGI NASHR" нашриётида Жиззах Давлат педагогика институтининг "Зиё чашмаси" газетаси бош муҳаррири Абдукарим Шарипов қаламига мансуб "Зуллисонайн адиб ва олим" китоби чоп этилди.

Муаллиф ушбу китобда фалсафа фанлари номзоди Жаъфар Муҳаммад Термизий (Жаъфар Холмўминов)нинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти тўғрисида атрофлича сўз юритган. Шарқ фалсафаси, диншунослик, мумтоз форс-тожик адабиёти, ўзбек адабиёти, таржимашунослик, маданиятшунослик соҳаларига оид ўнлаб илмий ва илмий-оммабоп асарлари билан ўқувчилари эътиборини қозонган олимнинг шеърлари инглиз, француз, олмон, араб, рус, хитой ва турк тилларига ҳам ўгирилган. Асарда ижодкорнинг ўзбек шеърияти тарҚиботчиси сифатидаги фаолияти алоҳида эътироф қилинган.

* * *

Сарвар Назарқосимов Жиззах Давлат педагогика институтининг ёшлар билан ишлаш проректори этиб тайинланди.

* * *

Абдулла Бердиев Жиззах шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг директори этиб та-йинланди.

* * *

Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг вилоят бўлими ўз фаолиятини бошлади.

Давлат корхонаси мақомига эга субъект Жиззах пазандачилик мактаби анъаналарини тарғиб қилиш, тўй ва маросимларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш, "Устоз ва шогирд" ҳаракатини ривожлантириш, ижтимоий шериклик асосида кадрлар тайёрлаш билан шуҚулланади.

* * *

Футбол бўйича "Coca Cola" Ўзбекистон Суперлигасида ўтказилган 4-тур учрашувларидан кейин "Сўғдиёна" профессионал футбол клубининг бош мураббийи Сергей Лушан ўзи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Самарқанд шаҳрида маҳаллий "Динамо" жамоа-си меҳмони бўлиб, (0:1) маҚлубиятга учраган вилоятимиз жамоаси 12-ўринга тушиб кетди.

Ўамшаҳарларимизни келгусидаги учрашувларга Улуғбек Бақоев бош мураббий сифатида тайёрлайди. Эртага "Жиззах" марказий стадионида "Сўғдиёна" - "Металлург" матчи бўлиб ўтади.

* * *

Кеча шаҳримиздаги "Наврўзбулоқ" трассасида спортнинг мотоцикл кросси тури бўйича мамлакат чемпионати финал босқичи мусобақалари бошланди.

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти марказий Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган муросасиз беллашувларнинг совриндорлари номи эртага аниқланади.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter