Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

АСКАРЛАР УЧУН БИЗНЕС САБОҚЛАР


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази вилоят бўлинмаси томонидан Шароф Рашидов туманида жойлашган "Н”-ҳарбий қисмда ўз хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун "Тадбиркорликка кириш мотивацияси" ҳамда "Мувафаққиятли инсон тамойиллари" мавзуида маҳорат дарслари ташкил этилди.

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 июндаги "Ўзбекистон Республикасида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматчилар билан тадбиркорлик фаолияти, кредитлар олиш, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва амалий машғулотлар ўтказиш, муддатли ҳарбий хизматчиларга тадбиркорлик фаолияти бўйича имтиёзли кредитларни расмийлаштириш учун сертификатлар бериш белгиланган.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилган тадбирда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 142 нафар оддий аскарлар иштирок этди. Дарсларда юқори натижа кўрсатган 12 нафар оддий аскарларга имтиёзли кредит олишлари учун тавсияномалар берилди.

Элдор НАВРЎЗОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

вилоят Кенгашининг

матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter