Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ХОРИЖГА БОРМОҚЧИМИСИЗ? ПАСПОРТ ОЛИНГ

 

 

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқишлари учун уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорти)га рухсатнома ёзуви стикерлари урилар эди. Шу йилнинг 1 январидан бошлаб эса мамлакатимиз фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорти берила бошланди. Хўш, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти — хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчиларига (чип)га эга бўлган ҳужжат.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий рўйхатда турадиган жойларидаги маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари)га ёки консуллик рўйхатига олинган маълумотларни йиғиш пункти (Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари)га мурожаат қиладилар.

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун тўланадиган давлат божининг қиймати ЭКИҲнинг 120 фоизини ташкил этади. 16 ёшга етмаганлар хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 80 фоизига тенг.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

-белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

-биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

-илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);

-ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

-ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси - ҳарбий хизматга мажбурлар учун;

-давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

-ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг ҳорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги (вояга етмаганлар учун);

-фуқарога ҳамкорлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб ўн иш кунида берилади. Фуқарога ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга (шахсларга) хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасидан зудлик билан чиқиб кетишни талаб қиладиган ҳолатларда, шошилинч даволаниш зарурлигини тасдиқловчи вилоят ва республика миқёсидаги давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар, яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида, чиқиш ҳуқуқига чеклов бўлмаган тақдирда беш иш кунидан ошмаслиги лозим.

Рашид СУБАНҚУЛОВ,

шаҳар ИИОФМБМ ва ФР бўлими бошлиғи, майор

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter