Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ФИДОЙИ ФАРЗАНДЛАРНИ УНУТМАС БУ ЗАМИН

Тинчлик бор жойда эл хотиржам, турмуш фаровон бўлади. Бундай муҳитда жамият тараққий этаверади. Болажонларнинг шўх-шодон қийқириғи, тўй-тантанага чорловчи карнай-сурнай ва ёр-ёр садолари, юзни силаб ўтувчи майин шабада нурафшон ҳаётимизнинг бир кўринишидир.

 

Ўзбек халқи азалдан тинчликсевар халқ. Шунинг учун уруш, жанжалларни қоралаб, барча муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга одатланган. Афсуски, тарихнинг қора кунлари бўлган иккинчи жаҳон уруши халқимизни четлаб ўтмади.

Бу урушда Ўзбекистонимиздан 1 миллион 500 мингдан ортиқ одам иштирок этди. Уларнинг 604 минг 52 нафари уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтган бўлса, 500 мингдан зиёд ватандошларимиз жанггоҳларда қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Бу маълумотларни ўқиб, кўнгилни ғашлик чулғаса, ҳамон орамизда жангларда қон кечган бобо-бувиларимизнинг борлиги, шундай инсонларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлишдек бахтга мушарраф бўлиш имкониятига эгаликдан дил яйрайди. Бироқ, вақт ўз ҳукмини ўтказмоқда. Ҳозирда бу инсонлар саноқли қолди. Уларни асраб-авайлаш эса галдаги муҳим вазифамиздир.

Бугунги дориломон кунларга етиш учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг ёди эса қалбимизда абадий яшайди.

Турсунбой Султонов Жиззах тумани (ҳозирги Шароф Рашидов)да, деҳқон оиласида дунёга келди. 7-синфни тамомлагач, 1934 йилда Москва колхозида бош табелчи бўлиб иш бошлайди. 1936-1937 йилларда Самарқанд медицина техникумида фельдшерликка ўқийди ва шу ерда кечки 10-синфни ҳам тугалайди. Турсунбойнинг болалигидан ижодкорликка бўлган қизиқиши уни журналистика ва радиоэшиттириш тайёрлов курсига бошлаб келди. Бир йиллик ўқишдан кейин йигитча дастлаб Хива-Самарқанд-Жиззах радиоэшиттириш комитетларида муҳаррирлик фаолиятини олиб боради.

1940 йилда армия сафига чақирилган Турсунбойни ҳаётнинг даҳшати кутиб турарди. Ватандан олисда соғинч ҳисси қийнарди, сафдошларининг бирин-кетин ҳалок бўлиши эса ниҳоятда аламли эди. Кўнгли дилдош истаган пайтларда хаёлан яқинлари, шаҳид кетган қуролдош дўстлари билан суҳбатлашди. Хаёлий суҳбатлар унга фақат улкан ғалабага умид боғлашни ваъда қилар, фақат шу умидгина зулматдан зиё бўлиб, аскарни курашишга ундарди. Айниқса, Ленинград қамали унинг ҳаётида туб бурилиш ясади. Турсунбой ўша лаҳзаларда инсон умрининг нақадар қисқа ва омонат эканлигини англаб етди. 1945 йил дайди ўқ дивизия алоқачисини яралади. ОҚир жароҳат олган бўлса-да, қонли жангларни кўриб, енгилмасликка ўрганган, дийдаси қотган, собитқадам алоқачи тезда оёққа турди. Турсунбойнинг жароҳат устидан ғалабаси уруш ғалабасига уланиб кетди.

Она замин, оила соғинчи қийнаган йигитча Ватанга қайтгач, турли соҳаларда ишлади. Қай соҳада иш бошламасин, унга масъулият, тиришқоқлик билан киришди. Шахсий ёндошуви мушкул вазифаларни бажаришида ҳам қўл келди. Айниқса, жанггоҳларда кечган қонли кунлари сабр-матонатини чархлаб, қийинчиликлар, турли ҳаёт синовлари олдида бош эгмасликка ўргатди.

Урушдан кейин яна ижодий фаолиятга қайтган Турсунбой Султонов Жиззах-Самарқанд радиоэшиттириш комитетларида муҳаррир бўлиб ишлади. Самарқанд Давлат университетининг тарих факультетида ҳам таҳсилни давом эттирди.

Файзи Рашидова билан турмуш қургач, ҳаётида ёруғкунлар кўпайди. Тўнғич фарзанди Муҳаббатнинг дунёга келиши, унинг илк ташлаган қадами-ю "дада" дейишида бир олам қувонч сезди. Кейинги фарзандлари – Марҳамат, Маҳбуба, Мавжуда, Тамара, Насиба ва Нодирага ҳам ўзгача меҳр берди. Гарчи айрим оталар ўҚилни қиздан устун кўрса ҳам, Турсунбой бирон марта аёлига ва қизларига қаттиқ гапирмади. Аксинча Аллоҳга таҳсинлар айтиб, тирноққа зор қилмаганлигига шукроналар келтирди. Табиатан болажон Турсунбойнинг оиласи серфарзанд оила бўлди. Шукроналарига мукофот бўлиб ўғиллари Зоиржон ва Зокиржон ҳам опалари қатори ота-онасининг бағрини тўлдирди. Фарзанд тарбиясига жиддий эътибор қаратган қаҳрамонимиз вақти келса қаттиққўл ҳам, хушмуомала ҳам бўлди. Дилбандлари билан дўст каби тутинди, уларга хато қилишганда танбеҳ ўрнига маслаҳат беришни афзал кўрди. Қийинчиликдан қочмай, тўсиқларни енгиб ўтишни, турмуш синовларига сабр билан чидашни ўргатди. Бу ўгитлар бесамар кетмади. Фарзандларнинг бари жамиятга керакли шахс бўлиб вояга етди. Таълим-тарбия инсон камолотининг устуни эканлигини яхши англаган собиқ жангчи фарзандларини олий даргоҳларда ўқитди.

Жонкуяр талаба ўқишининг охирги босқичида Ғаллаорол туманидаги қолоқ колхозга раис этиб тайинланди. Султоновнинг илғор ишланмалари, узоқни кўзлаган лойиҳалари боис қолоқ колхоз қисқа муддатда илдамлаб кетди.

Собиқ жангчи 1957-1970 йилларда Жиззах тумани матлубот жамиятида товаршунос-экспедитор, 1970-1978 йилларда эса 63-механизациялашган кўчма колонна, 27-қурилиш трестида, 1978 йилдан умрининг охирига қадар вилоят йўл қурилиш бошқармасида ишлади. Урушда кўрсатган жасорати, кўп йиллик самарали меҳнати учун кўплаб орден ва медаллар билан тақдирланган. Турсунбой Султонов умр мазмунини кимнингдир корига яраш, эзгулик билан машғул бўлишда деб тушунади ва буни олтин қоидага айлантиради. Бундай кишилар эса тириклигидаги каби орамиздан кеганда ҳам қадрланаверади. Зеро, халқ ҳея қачон элим деб, юртим деб ёниб яшаган фарзандларини эсдан чиқармайди.

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter