Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

АРДОҚЛИ ИНСОНИМ

Умри давомида ҳар ким билганича яшайди. Кимдир эзгуликка интилса баъзилар фақат ўз манфаатинигина ўйлайди. Ҳаётдаги мақсадлари ҳам шунга мос бўлади.

 

Аммо дадам Ренат Сибгатуллин одамларнинг оғирини енгил қилишга, дардини қоғозга тушириб, уларга ёрдам қўлини чўзишга шай турадиган инсонлар сирасидан эди. Бу хислат унинг касб тақозосидангина эмас. Балки табиатан шундай феъл-атворга эга инсон эди.

Дадам 1957 йил 15 майда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида дунёга келган. 1974 йилда Россия Федерациясининг Урал Давлат Архитектура институтига ўқишга қабул қилинади. Таҳсилни тугатиб қайтгач, 1988-1989 йилларда "Сирдарьинская правда" газетасида ишлайди. Жиззах шаҳрига кўчиб келгач, 1989 йилдан умрининг охирига қадар "Джизакская правда" газетаси таҳририятида иш фаолиятини давом эттиради. Шу билан бирга суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар бўлимларида, пойтахтимиздаги "Зеркало ХХI века" газетасида вилоят мухбири бўлиб ишлайди.

– Ренат шундай инсон эдики, ҳар бир иш кунини албатта ҳазил-ҳузул билан, ҳамманинг кайфиятини кўтариш билан бошларди. Кунларнинг бирида олдимга келиб "Илҳом, татарча чой ичишни ҳоҳлайсанми?" деб сўради. Аввалига, мен бу гапни тушунмадим. Кейин татарча чой қанақа бўлади, десам у "Сендан иссиқ сув билан қуруқ чой, мендан эса шакар" дея кулганча хонасига қараб кетди. Мен ҳам кулгудан ўзимни тўхтата олмадим. Ҳалигача чой ичганимда Ренатнинг татарча чой ҳақидаги енгил ҳазили эсимга тушади, – деб эслайди "Джизакская правда" газетасининг ҳуқуқ бўлими муҳаррири Илҳом Носиров.

Дадамни одамохунлиги учун дўстлари ва ҳамкасблари ҳурмат қилишар эди.

– Минг афсуслар бўлсинки, ҳозир бундай инсон орамизда кам учрайди. "Джизакская правда" газетасида бу инсон билан бирга ишладик. Тўғриси, эсласам ҳамон кўзимга ёш келади. Ренат билан қанча вақт бирга ишлаган бўлсак-да, ҳеч қачон бирор ҳамкасби билан сен-менга бормаган. Ҳамиша ёрдам қўлини чўзган. У ўз ишини жуда севарди. Ренат тез унутиладиган инсонларданмас, – дейди "Народное слова" газетасининг вилоятимиздаги ўз мухбири Ленуре Адильшаева.

Матбуот соҳасида ишлаганим учун ҳар йили 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда қатнашаман. Тадбирларда энг фаол ва анъанавий кўрик-танловларда Қолиб бўлган журналистлар эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Дадам ҳам фаолияти давомида журналистика бўйича қатор маҳаллий ва халқаро танловларда мувафаққиятга эришган. Жумладан, 2002 йилда Швеция мамлакатида журналистлар учун ташкил этилган икки ҳафталик семинар-тренингда малака ошириб қайтган эди. 2006-2007 йилларда эса Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаларида уюштирилган семинарларга таклиф қилинганди.

Ёдимда, дадамнинг энг севимли ўйини – шахмат эди. Кўпинча ишхонасида дўстлари билан йиғилишиб мусобақа уюштиришарди. Шахмат мусобақасида дадам ғолиб бўлардилар. Бундан руҳланиб, "Дада, менга ҳам ўргатинг", дердим. Шунда дадамнинг юзларига табассум югуриб "Албатта ўргатаман", дерди. Афсуски, бу ўйинни ўрганиш менга насиб этмади. 2011 йилда дадам автоҳалокатга учраб оламдан кўз юмди...

Уйимизда дадамга берилган фахрий ёрлиқ ва дипломларни санаб охирига етолмайман. Бу ютуқлар тинимсиз изланиш, ўз устида ишлаш эвазига қўлга киритилган. Ана шу ҳақда ўйласам, падари бузрукворим охирига етказмаган ишлар энди менинг зиммамга юкланганлигини ҳис қиламан.

Собир СИБГАТУЛЛИН

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter