Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ДИЛ ЯРАСИ ТУЗАЛМАС ЭКАН

Иш столим устида қолдириб кетилган сурат чорак аср муқаддам рўй берган учрашувни ёдга туширди. Кун бўйи хотира туйғуси билан юрдим.

 Миллатлараро муносабатлар, маданият ва матбуот масалалари гуруҳида тайёрланган қарорни таклифлар ва мулоҳазалар асосида қайта кўриб чиқишга зарурат туғилди. Вақт тиғизлигини ҳисобга олди шекилли, раҳбаримиз Ботир Йўлдошев (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) вилоят ҳокимлиги ташкилий ишлар бўлимига мурожаат қилишни маслаҳат берди.

Узун йўлакнинг охирроғида жойлашган бўлимдаман. Хонанинг тўридаги стулда ўтирган масъул ходим илиқ қаршилади. Қоғозларини бир четга қўйиб сўзларимни эшитди. Кейин оққа кўчирилган ҳужжатни шошилмасдан ўқиди.Қаламни олиб айрим тузатишларни киритди.

Полвонсифат, жингалак сочлари ўзига ярашган Рустам аканинг суҳбатини хизмат тақозосига кўра кейин ҳам тез-тез олиб туришга тўғри келди. Диққатимни тортган нарса шу бўлдики, у ҳеч кимнинг кўнглини қолдирмасликка, муаммосини имкон қадар ҳал қилиб беришга интилар экан. Шу билан бирга у кўп гапирмасди, суҳбатдошини тинглашни хуш кўрарди.

Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимининг ижрочи директори лавозимида ишлаган Рустам акани устозим деб биламан, – дейди шаҳримиздаги "Жиззахлик" маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Шоҳрухбек Аҳрорқулов. – Ҳаракатнинг ҳудудий тизимини шакллантириш, кадрларни тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш жараёнида биз, ёшларга ўрнак бўлгани ҳамон эсимда.

Жиззах тумани ҳокими маслаҳатчиси, ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари, туман ҳокими ўринбосари, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи маслаҳатчиси-мутахассиси лавозимларида фаолият кўрсатган кезларида Рустам акани кўп бор кузатганман. Иш столи устида хорижий тилларда чоп этилган газета-журналлар тахлами, ижтимоий-сиёсий адабиётлар қалашиб ётарди. Тошкент Давлат университети хорижий тиллар факультетининг собиқ талабаси рус, француз ва немис тилларида эркин сўзлаша оларди.

Баҳслашиш маданиятини мукаммал эгаллаганига ҳамманинг ҳаваси келарди. Камтарин, тўғрисўз, холис бўлишга интиларди.

Мен "тўғрисўз" иборасини бежизга келтирмадим.

Ўзбекистонга узоқ йиллар раҳбарлик қилган Шароф Рашидов кутилмаганда оламдан ўтгач сиёсат саҳнасига бошқалар чиқди. 1984-1986 йиллардаги "Рашидовчилар ва уларга қарши кураш" кампанияси Рустам Рашидов ҳаётида жиддий ўзгариш ясади. Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси сиёсий бўлими бошлиҚи вазифасини бажарувчи ўзига қўйилаётган айбловлар асоссизлигини исботлаш учун курашди. Минг афсуски, кучлар тенг эмас эди…

1974-1981 йилларда ¤збекистон ёшлар ташкилотларида ишлаб ёшларнинг маънавий, ҳуқуқий ва илмий салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳамюртимиз яна Жиззах шаҳрига қайтиб келди. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси шаҳар қўмитаси котиби, қўмита раиси вазифасини бажарувчи, Сирдарё вилояти ижроия қўмитаси бош мутахассиси, халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг бўлим мудири лавозимларида ишлади.

Донолар "Ҳамма нарсанинг давоси – вақт" дейишади. Бу ҳақиқатга қарши фикр айтиш қийин. Бироқ қалб яраси асло битмаслигига Рустам Рашидов тақдири мисол бўлади. Москва шаҳридан келган "десантчилар", уларнинг чор-атрофида гирдикапалак бўлган маҳаллий гумашталар томонидан қў-йилган айб хизмат пиллапояларидан кўтарилиб келаётган инсоннинг кўнглини чўктирди. Нохуш воқеа Рустам акага умри бўйи тинчлик бермади. 60 ёшида мангулик оламига сафар қилган инсон бошидан ўтган воқеалар барчага сабоқ бўлса арзигуликдир.

Раҳматулла ЮНУСОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аъзоси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter