Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

МУДОМ ҚАЛБИМИЗДАСАН, МАРД ЎҒЛОН

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти қўриқлаш бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Нодир Пардаевнинг хонадонига ташриф буюришди.

 

Нодир Пардаев болалигидан ҳарбий соҳада фаолият кўрсатишга меҳр қўйди ва ниятини амалга ошириш учун 1999 йили Жиззах вилояти ИИБ ўқув маркази тингловчилигига ёзилди. Ўқиш давомида берилган топшириқларни аъло даражада бажарди. Тиришқоқлиги ва изланувчанлиги боис тез орада эътиборга тушди. Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими молия бўлими ҳисобчиси, взвод командири, моддий-техник ва хўжалик таъминоти гуруҳининг катта инспектори лавозимларида самарали фаолият кўрсатди.

Юнон файласуфи Эпикур "Яхши яшаган одамларни эмас, балки бош-қалар дардида яшаб ўтган инсонларни бахтли инсон санамоқ лозим", деб таъкидлаган эди. Нодир Пардаев ҳам шундай инсонлар сирасига кирарди. Унинг ҳалол меҳнати муносиб баҳоланиб, Ички ишлар вазирлиги қўриқлаш бош бошқармаси томонидан кўп маротаба рағбатлантирилган эди.

Нодир Пардаев 2018 йилнинг 30 июни куни хизмат вазифасини ўташ чоғида мудҳиш ҳалокат туфайли оламдан ўтди. Инсон дунёга келар экан, уч унсурга — яхши касб танлаш, комил фарзанд тарбиялаш ва ўзидан яхши ном қолдиришга интилади. Нодир Пардаевнинг ортидан онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, рафиқаси ва икки қизи ҳамда икки ўғли қолди.

Марҳум Нодир Пардаевнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари меҳмонлар ташрифидан мамнун бўлишди. "Инсон ўлади, лекин у қилган эзгу амаллар барҳаёт яшайверади”, деб шуни айтишса керак.

Акром ЭРХОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилояти қўриқлаш бошқармаси ахборот гуруҳи катта инспектори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter